14 апр 11:55
Янгиликлар
Теннис
Шарипова жуфтлик баҳсларида ҳам мағлубиятга учради
Туркиянинг Истамбул шаҳри мезбонлик қилаётган теннис турнири ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.
Соврин жамғармаси 60 000 долларни ташкил қилувчи мазкур мусобақада ҳамюртимиз Сабина Шарипова ҳам иштирок этаётганди. Яккалик баҳсларида иккинчи рақам остида ҳаракат қилган Сабина чорак финалда беларуслик теннисчига ютқазган эди.
Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси энди жуфтлик баҳсларидаги иштирокини ҳам якунлади.
Россиялик Екатирина Яшина билан тандем ҳосил қилган Сабина чорак финалда турнирнинг биринчи рақамли жуфтлиги - туркиялик Ипек Сойлу ва россиялик Вероника Кудерметова ҳамкорлигига 5:7, 6:4, тай-брекда 6:10 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар