11 апр 16:25
Янгиликлар
Теннис
Шарипова ўтган ҳафтадаги мағлубият учун реванш олди
Бугун Туркиянинг Истанбул шаҳрида мукофот жамғармаси 60 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари бошланди.
Lale Cup номини олган мусобақада мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова ҳам иштирок этяпти. Ҳамюртимиз ушбу турнирнинг иккинчи ракеткаси сифатида қайд этилган.
Бир неча дақиқа аввал Шарипова асосий тўрга имтиёзли йўлланма асосида қўйилган мезбон теннисчи Пемра Озгенга қарши кортга чиқди. Учрашувда вакиламиз рақибасини 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Эътиборга молик жиҳати, Сабина ўтган ҳафта Истанбулда ўтказилган турнирнинг биринчи босқичида айнан Озгенга 1:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар