13 апр 18:12
Янгиликлар
Теннис
Шарипова Туркиядаги турнирнинг ярим финалига чиқа олмади
Туркиянинг Истанбул шаҳрида мукофот жамғармаси 60 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.
Lale Cup номини олган мусобақада мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова ҳам иштирок этяпти. Ҳамюртимиз ушбу турнирнинг иккинчи ракеткаси сифатида қайд этилган.
Афсуски, бугун Шарипова чорак финал учрашувида мағлубият аламини тотиб кўрди. Беларуслик Вера Лапкога қарши кортга чиққан вакиламиз кутилмаганда рақибасига 1:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Сабина Шарипова аввалига мезбон теннисчи Пемра Озгенни 6:4, 6:2, кейин эса яна бир туркиялик рақибаси Айла Аксуни 3:6, 7:6, 6:2 ҳисобида мағлуб этган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар