28 авг 10:33
Янгиликлар
Дзюдо
Шарофиддин Болтабоев австриялик рақибини ҳам мағлуб этди
Токио шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунги баҳслари давом этмоқда.
Ҳозиргина -81 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Болтабоев австриялик рақиби Шамил Борчашвилини 1 дақиқаю 55 сонияда иппон баҳоси эвазига таслим этди.
Эслатиб ўтамиз, Болтабоев биринчи давра беллашувида молдовалик Никон Забороскиусдан, иккинчи даврада эса япониялик кучли рақиб Сотаро Фуживарадан устун келган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар