UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

10 фев 14:34
Янгиликлар

Дзюдо

Шарофиддин Болтабоев Париж "Катта Дубулға" шохсупасига кўтарилди

Йилнинг дастлабки "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирида барча ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Париж шаҳри мезбонлик қилган нуфузли мусобақада дунёнинг 115 давлатидан энг сара дзюдочилар иштирок этди. Улар қаторида 14 нафар дзюдочимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Биринчи кунги баҳсларда Ҳикматуллоҳ Тўраев (-73 кг) бронза медалини қўлга киритган бўлса, кеча -81 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Шарофиддин Болтабоев кумуш медаль соҳибига айланди.

Шарофиддин ҳал қилувчи финал учрашувида бельгиялик Маттиас Кессега қарши татамига чиқди. Беллашув тақдирини ҳакам томонидан берилган учта шидо, яъни огоҳлантириш ҳал қилди. Болтабоев 700, Тўраев 500 рейтинг очкосини қўлга киритди. 

Эслатиб ўтамиз, Шарофиддин чорак финалда амалдаги жаҳон чемпиони, рейтинг пешқадами исроиллик Саги Мукини соф иппон баҳоси билан мағлубиятга учратган, ярим финал беллашувида эса япониялик Сотаро Фиживарадан устун келди.  

1. Маттиас Кессе (Бельгия)

2. Шарофиддин БОЛТАБОЕВ (Ўзбекистон)

3. Антуан Валоис-Фортер (Канада)

3. Сотаро Фуживара (Япония)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг