UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

06 мар 18:57
Янгиликлар

Дзюдо

Шарофиддин Тошкент "Катта Дубулға" турнири финалида татамига чиқди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Тель-Авив "Катта Дубулға" турнири чемпиони Шарофиддин Болтабоев Тошкент "Катта Дубулға" мусобақасининг кумуш медалига сазовор бўлди.

-81 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган қорақалпоғистонлик дзюдочимиз ҳал қилувчи финал беллашувида италиялик Кристиан Парлатига қарши татамига чиқиб, рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Шарофиддин кумуш медаль билан бирга қимматли 700 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди. Бир спортчи учун икки ҳафта ичида иккита "Катта Дубулға" турнирида иккита медаль - олтин ва кумуш ёмон натижа эмас.   

Маълумот учун, Шарофиддин ярим финалда рейтингда 1-ўринни эгаллаб турган жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби, бельгиялик Маттиас Кассени вазари баҳоси эвазига мағлубиятга учратган эди. Болтабоевнинг финалдаги рақиби Кристиан Парлати эса ярим финалда япониялик жаҳон чемпиони Таканори Нагаседан устун келганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг