UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0 08:34Рейтингнинг Топ-3`талигидаги жангчи UFC`дан ҳайдалди 0 08:03Жаҳонгир Нажмиддинов ҳам Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 07:32Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк куни 12 нафар дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 07:01Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед" базасига етиб келди ва ишга киришди 0 19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0

22 янв 16:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шеннон Бриггс Тайсон Фьюри билан музокарага киришди

Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Шеннон Бриггс яна бир собиқ чемпиони Тайсон Фьюри билан ўзаро жанг юзасидан музокара бошлаганини маълум қилди.

Америкалик 46 ёшли боксчининг айтишича, у ҳозирги ёши ва ҳолатида ҳам жуда яхши спорт формасида.

“Фаолиятимни якунлашим учун ҳали яна 2-3 йил вақт бор. Айни пайтда Тайсон Фьюри билан музокара олиб боряпман. Бизнинг жангимиз Манчестер ёки Лондонда бўлиб ўтиши мумкин.Фьюрини мағлуб этганимдан сўнг чемпионлик камари учун расмий даъвогарга айланаман”, - деди Бриггс.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал WBA ташкилоти Шеннон Бриггсни допинг истеъмол қилгани учун 6 ойга бокс фаолиятидан четлатган эди. Ҳозирда боксчи жазо муддатини ўтаб, машғулотларни бошлаб юборган.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг