UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди (ФОТО) 0 21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0

20 май 16:54
Янгиликлар

Тадбирлар

ШҲТга аъзо давлатларнинг спорт масалаларига бағишланган йиғилиши самарали бўлди + ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  ШҲТЎзбекистон
Бугун Тошкент шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спортга масъул вазирлик ҳамда идоралари раҳбарларининг илк йиғилиши бўлиб ўтди.

Спортни ривожлантириш вазирлигида ташкил этилган йиғилишда ШҲТ Бош котиби Чжан Мин ҳам иштирок этди.

Шунингдек, мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири А.Икрамов, Россия Федерасияси спорт вазири О.Матисин, Ҳиндистоннинг Ёшлар ва спорт масалалари бўйича фахрий вазири А.Сингх, Қозоғистон маданият ва спорт вазири Д.Абаев, Қирғизистон маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири А.Жуманкулов, Тожикистон Ҳукумати қошидаги Ёшлар ва спорт қўмитаси раиси ўринбосари П.Собирзода, Покистон Ислом Республикаси Спорт кенгаши президенти Эҳсан ур-Раҳманлар ҳам қатнашди.

Афсуски, яна пандемик вазият жиддий тус олаётганлиги боис Хитой делегасияси юртимизга келолмади. Тадбирда ХХР номидан Давлат спорт бош бошқармаси директори, Хитой Миллий олимпия қўмитаси президенти Чжунвен Гоу онлайн тарзда иштирок этди.

Йиғилишни Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов кириш сўзи билан очаркан, аввало барча делегасияларнинг раҳбарларига ташриф учун миннатдорлик билдирди. Шундан сўнг сўз навбати ШҲТ Бош котиби Чжан Минга берилди.

“Соғлом тана меҳнат ва ҳаётнинг асосий кафолатидир. Янги коронавирус эпидемияси бизни соғлом турмуш тарзининг аҳамияти ҳақида яна бир бор ўйлашга мажбур қилди. Шу нуқтайи назардан, ШҲТга аъзо давлатлар спорт бошқармалари раҳбарларининг учрашуви механизмини яратиш жуда долзарб бўлиб, ШҲТ спорт ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун катта амалий аҳамиятга эга, - деди жаноб Чжан Мин ўз нутқида. – Спорт тинчлик элчиси бўлиб, у тенглик ва ўзаро ҳурматни тарғиб қилади, одамларни олға интилиш ва чўққиларга дадил кўтарилиш сари руҳлантиради. Бу “Шанхай руҳи”нинг ўзаро ишонч, ўзаро манфаат, тенглик, ўзаро маслаҳатлашув, маданий хилма-хилликни ҳурмат қилиши ва умумий ривожланишга интилиш тамойилларига жуда мос келади. Спорт ҳар доим ШҲТ гуманитар соҳасининг муҳим қисми сифатида қараб келинган ва буни Ўзбекистон томони ҳам раислик даврида юқори баҳолади. Ўзбекистон томони Президент Мирзиёевнинг шахсий назорати остида ШҲТга аъзо давлатлар гуманитар тадбирларининг йиллик кун тартибини бойитиб, ижобий натижаларга эришиб, қатор тадбирлар ўтказиш ташаббусини илгари сурди”.

“ШҲТга аъзо давлатлар тарихида илк бор ўтказилаётган мазкур йиғилишга Тошкент шаҳри мезбонлик қилиши биз учун катта шараф. Ушбу учрашувлар спорт соҳасидаги кенг кўламли ҳамкорликни яна-да ривожлантириш ва чуқурлаштириш учун янги имкониятлар очмоқда. ШҲТ спорт соҳасининг асосий мақсадларига эришиш ва унинг олдида турган вазифаларни ҳал этишнинг асосий омилларидан бири барқарорлик ва фаровонлик, спорт орқали дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш орқали барқарор ривожланишни таъминлашдир. Ўзбекистон ҳукумати томонидан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ва оммалаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Ўтган 5 йил ичида жуда кўп ишлар қилинди. Аввало, мамлакатни ривожлантириш ва уни янги босқичга олиб чиқишнинг янги стратегияси ишлаб чиқилди. Мамлакат ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган бешта ташаббус асос қилиб олинган бўлиб, бунда спорт Ўзбекистон ижтимоий сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади”, - деди ўз маърузасида Спортни ривожлантириш вазири А.Икрамов.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов Тошкент-2025 Ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёнларининг бориши ҳамда ушбу мусобақа баҳонасида барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасининг қурилиши бўйича тақдимот қилди.

Йиғилишда томонлар спорт индустриясининг бугунги ҳолати ҳамда дунёда давом этаётган пандемик вазият фаоллиги шароитида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ШҲТга аъзо давлатларда соғлом турмуш тарзини яна-да кенг тарғиб қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни кўриб чиқишди ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, муҳокамалар жараёнида томонлар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида спортчиларни тайёрлаш, аҳоли, хусусан, ёшларни спорт ва соғлом турмуш тарзига жалб этиш борасидаги ҳамкорликни яна-да ривожлантириш муҳимлиги қайд этишди.

ШҲТга аъзо давлатларда аҳолининг барча қатлами учун спорт билан шуғулланиш имкониятини ошириш, спорт анжомлари, кийим-кечак ва жиҳозлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда томонлар Кунмин (ХХР) ва Иссиқкўл вилоятида (Қирғизистон Республикаси) ШҲТ марафонларининг мунтазам ўтказилишини олқишлади. Ўз навбатида ташкилотга аъзо давлатлар делегацияларининг раҳбарлари шу йил 27-март куни ўтказилган ШҲТ Тошкент ярим марафони юқори савияда ташкил этилганлигини эътироф этишди.

Томонлар ШҲТга аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишини Ҳиндистонда ўтказиш бўйича келишиб олдилар.

Шунинг билан ШҲТга аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг илк йиғилиши ўз ишини якунлади.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг