UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0

26 май 18:18
Янгиликлар

Бошқалар

Шоакрам Исроилов ва Жасур Матчанов РОЗКдаги йиғилишда иштирок этди

Хабар бериб ўтганимиздек, кеча МОҚ Президенти Умид Аҳмаджонов спорт федерациялари раҳбарлари билан учрашиб, Республика олимпия захиралари спорт коллежини тубдан реконструкция қилиш, уни замонавий ҳолатга келтириш юзасидан топшириқ берганди.

Бугун эса ана шу йиғилишнинг мантиқий давоми Республика олимпия захиралари спорт коллежида бўлиб ўтди. Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, шунингдек, мамлакатимиздаги спорт федерациялари раҳбарлари иштирок этган йиғилишда коллеж биносини реконструкция қилиш, қабул квоталари, ташкилий ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Янгиланган коллежда Олимпия спорт йўналишларига ихтисослаштирилган заллар жаҳон стандартларига жавоб бериши, ҳар бир спорт тури учун алоҳида ёндошув асосида жиҳозланиши лозимлиги қайд этилди.

Маълумки, Республика олимпия захиралари коллежи терма жамоаларимиз учун асосий база сифатида хизмат қилиши лозим. Шунга яраша, мазкур ўқув даргоҳи спортчилари қайд этаётган натижалар ҳам мамлакатимизда юқори ўринларда туриши керак. Аммо, айни пайтда қайд этилаётган натижалар кўнгилдагидек бўлмаяпти. Шу сабабдан ҳам, бу ерда таҳсил олаётган спортчиларни қайта синовдан ўтказиш кераклиги борасида топшириқ берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг