06 авг 08:52
Янгиликлар
Теннис
Шофайзиев Минск турнирининг асосий тўрига чиқди
Беларусь пойтахти Минск шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг саралаш баҳслари якунланди.
Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада икки ҳамюртимиз - Жўрабек Каримов ва Шониғмат Шофайзиев ҳам иштирок этяпти. Жўрабек ўз иштирокини тўғридан-тўғри асосий тўрдан бошлайди.
Шофайзиев эса саралаш мусобақасидаги муваффақиятли иштироки сабаб бундай имкониятга эга бўлди. Саралашнинг саккизинчи ракеткаси бўлган теннисчимиз аввалига беларуслик Павел Котляровни 6:3, 7:6(4), кейин эса украиналик Артём Капшукни 6:3, 7:5 ҳисобида енгиб, асосий тўрга йўл олди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар