UZ

Сўнгги янгиликлар

12:0117 ёшли учинчи ракеткамиз Куршумлия-Баня турнирида 1/2 финалга чиқди 0 11:32Алжамайн Стерлинг Нурмагомедовнинг мағлубиятида UFC`ни айблади 0 10:53Sofascore. Шомуродов энг зўри. Файзуллаев эса... 0 10:24Хамзат Чимаев Ислам Махачевнинг жангига баҳо берди 0 09:55Арина Соболенко: "Камилла — ҳақиқий жангчи!" 0 09:26Нурсултон Рўзибоев Яратганга илтижо қилди + ФОТО 0 08:57Моуринью "Реал"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига изоҳ берди 0 08:28Топурия мағлубиятидан уч ой ўтиб, ниҳоят сукунатни бузди 0 07:59Нурмагомедовнинг UFC`даги эҳтимолий олти хонали гонорари маълум қилинди 0 07:31US Open 2026. Камилла Раҳимова дунёнинг 1-ракеткасини қийнади. Бу уларнинг ўзаро тўртинчи тўқнашуви эди 0 19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0

10 ноя 08:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашев тарозига чиқди, эртага 8 раундлик жанг ФОТО

Мағлубият нималигини билмай келаётган профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев бугун (бизнинг вақт билан эртага тонгда) ўзининг навбатдаги жангини АҚШнинг Чикаго шаҳрида ўтказади.

Чарм қўлқоп устамизга бу сафарги жангида америкалик Зак Рэмси рақиблик қилади. Бугун тонгда боксчилар тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди ва уларнинг ҳар иккиси ҳам белгиланган вазн меъёрини бажаришди. Боксчилар бир хилда - 63,5 кг тош босишди. 

Маълумот учун, Зак Рэмси шу кунгача профессионал рингда 12 та жанг ўтказиб, уларнинг 8 тасида ғалаба қозонган (4 таси нокаут эвазига). 4 та жангда мағлуб бўлган (2 та нокаут). 

Шоҳжаҳон Эргашев эса профессионал боксдаги фаолияти давомида 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. 13 та жангда ҳамюртимиз муддатидан олдин ғалаба қозона олган. Боксчимиз WBA International чемпионлик камарига эга бўлиб турибди. Лекин эртанги баҳс унинг учун ҳимоя жанги бўлмайди. Жанг 8 раундга мўлжалланган.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
10 ноя 15:40:03
Wolf
Aniqro soati nechida? Qaysi kanaldan korse boladi???
   
10 ноя 10:53:49
Dilshot Solihov
Translatsiya bomi ADMILLA MALUMOT BERILA????????
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг