UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

03 май 19:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашев Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди + ФОТО

Теглар :  ШоҳжаҳонБокс
Хабарингиз бор, бундан бир неча кун олдин боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев хитойлик рақиби Жимин Вангни мағлубиятга учратиб, «WBA International» камарини қўлга киритганди.

Бугун ҳамюртимиз Америка Қўшма Штатларидан Москва орқали юртимизга қайтиб келди. Шоҳжаҳон Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, мамлакат профессионал бокс федерацияси мутасаддилари, спортчининг яқинлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

“Ватанимга ёруғ юз ва фаолиятимдаги илк камар билан қайтиб келганимдан бениҳоя мамнунман. Ушбу ғалаба барчамиз, мен учун дуода бўлган бутун ўзбек халқининг ғалабаси деб биламан. «WBA International» камарини эса биз ёшлар учун беқиёс шароитлар яратиб бераётган юрт отаси – муҳтарам Президентимизга бағишлайман. Насиб қилса бундан кейинги жангларимда навбатдаги ғалабаларим билан Ўзбекистонимиз довруғуни дунёга танитишда ўз ҳиссамни қўшаман”, – деди Шоҳжахон Эргашев.

Маълумот учун, Шоҳжаҳон профессионал рингдаги фаолияти давомида 12 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 11 та жангда у рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси боксчимизни ушбу муваффақият билан муборакбод этади ва энди жаҳон чемпионига аталган камарни қўлга киритишини тилаб қолади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг