UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Жейк Пол: "Биз Хабибни нафақадан қайтаришимиз керак" 0 18:37Авазбек Холмирзаев япониялик жангчини нокаутга учратиб, ONE Championship тарихидаги илк ўзбекистонлик чемпионга айланди! (ВИДЕО) 0 18:16Садулаев тез орада RAF лигасида дебют қилади 0 17:55ФИФАдан инқилобий таклиф: Клубларга таркибда камида бир нафар ёш футболчини ўйнатиш мажбурияти қўйилиши мумкин 0 17:34Ботир Раҳимов иштирокида ўзбек теннисининг бугунги куни танқидий руҳда муҳокама қилинди 0 17:13Аҳмадалиевнинг вазнидаги боксчимиз Муҳаммад Шехов камар учун саралаш жанги ўтказади + ПОСТЕР 0 16:52W100 Wiesbaden. Тимофеевада стартдаёқ "сенсация" 0 16:31"Бавария"дан антирекорд: Мюнхенликлар 1995 йилдан бери илк бор Еврокубокларда ўз дарвозасидан 5 та гол олиб чиқди 0 16:10Царукян UFC унга Оқ уйдаги турнир учун жанг таклиф қилганини айтди 0 15:49Синдаров ва Абдусатторов Тошкентдаги нуфузли турнирда иштирок этади 0 15:28Арман Царукян йиллик даромадини очиқлади 0 15:07Ашраф Хакими ПСЖ - "Бавария" ўйинига 4 та сўз билан изоҳ берди 0 14:46Абдуқодир Ҳусанов "Олимпия шаҳарчаси"га борди 0 14:25Порье UFC енгил вазн тарихидаги энг зўр беш жангчини айтди. Макгрегор ва Оливейра бу рўйхатга кирмади 0 14:04Арман Царукян: "Хабиб фаолиятини тугатган, аммо унинг қариндоши билан жанг қиламан" 0

19 июл 16:49
Янгиликлар

Футбол

«Шоҳсупа сари йўл». Рустам Ашурматов: «Осиё ўйинларида фақат чемпионлик учун курашамиз»

Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва Медиа департаменти Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари олдидан «Шоҳсупа сари йўл» лойиҳасини ишга туширган.

Унда қитъанинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этадиган ўзбек спортчилари меҳмонимиз бўлиб, бир неча саволларимизга жавоб қайтарадилар. Бунгача енгил атлетикачи Надия Дусанова, боксчимиз Исроил Мадримов, таэквондо спорти устаси Нигора Турсунқулова каби юртдошларимиз мазкур лойиҳада саволларимизга жавоб қайтаришганди. Бугун эса Осиё чемпиони, футболчи Рустам Ашурматов билан уюштирилган қисқа суҳбатни эътиборингизга тақдим этамиз.

Нима учун айнан футбол?

Футболга оилавий қизиқамиз. Оиламиз аъзолари спортнинг ушбу турини жон-дилдан севишади. Футболни танлашимда ушбу омил муҳим роль ўйнаган. Шу сабабдан ҳам футбол билан профессионал тарзда шуғулланишни бошлаганман.

Овқатланиш тартиби

Спортчилар овқатланишга жиддий эътибор қаратишади. Шу қатори мен ҳам имкон даражасида табиий маҳсулотларни истеъмол қилишга ва албатта ўз вақтида, тартиб билан овқатланишга ҳаракат қиламан.

Севимли спортчиси ҳақида

Қайсидир спортчини бу борада алоҳида кўрсата олмайман. Ўз ишининг усталари, хақиқий профессионалларга ҳавас қиламан ва улардан ўзимга керак бўлган ҳислатларни олишга интиламан.

Фаолияти давомида ёдда қолган ҳолат

Футболчилик фаолиятим давомида жудаям кўп қизиқарли, кутилмаган воқеаларга дуч келаман. Шулардан бири, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида рўй берганди. Ўшанда ҳал қилувчи финал ўйини давомида кучли қор ёққанлиги сабабли биринчи бўлимда оқ, иккинчи таймда эса кўк либосда майдонга чиққанмиз. Менимча бундай ҳолат авваллари бўлмаган. Бундай финални хеч қачон эсдан чиқариб бўлмайди.

Чемпионликка эришиш учун нима қилиш лозим?

Чемпион бўлиш учун фақат меҳнат, ҳаракат ва яқинлар дуоси лозим бўлади. Спортчи ўз олдига қўйган мақсаддан чекинмаса, тинмай ҳаракатда бўлса албатта ўз мақсадига етишади. Спортда ҳар бир майда кўринган нарсага ҳам эътибор қаратиш талаб этилади. Шунда чемпионлик сари олға юриш мумкин бўлади.

Осиё ўйинлари олдидан

Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларини биз спортчилар орзиқиб кутяпмиз. У ерда қитъамизнинг энг кучли атлетлари жам бўладилар. Ўз навбатида биз ҳам мусобақага жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Унутмаслик лозимки, биз Жакартага Осиё чемпионлари сифатида ташриф буюрамиз. Демак ҳар қандай рақиб бизга қарши икки карра кўпроқ иштиёқ билан тўп суради. Аммо шунга қарамай, биз фақат чемпионлик учун кураш олиб борамиз. Умуман олганда Ўзбекистон ушбу ўйинларда нафақат футболдан, балки бошқа спорт турларидан ҳам муваффақиятли иштирок этишни мақсад қилиб қўйган. Президентимизнинг биз ёшларга ғамҳўрлиги, халқимизнинг дуоси билан биз насиб бўлса албатта ўз мақсадимизга етишамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг