UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Ҳиндистонга жавобсиз 4 та гол урди 0 08:03Икрам Алискеровнинг кейинги рақиби ким бўлиши маълум 0 07:32Майкл Пейж эртанги жанг олдидан Нурсултон Рўзибоевга маслаҳат берди 0 07:01US Open 2026. Биринчи ракеткамиз иккинчи даврада дунёнинг 20-ракеткасига қарши кортга чиқди 0 18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0

28 мар 17:19
Янгиликлар

Футбол

Шомуродов "Ростов" билан "Урал"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади

Эртага, 29 март куни Россия Премьер Лигасининг 21-тур беллашувларига старт берилади.

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп тепадиган "Ростов" жамоаси ўз майдонида "Урал"ни қабул қилади. Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа халқаро ўйинлар сабаб юзага келган танаффусдан сўнг ана шу учрашувга тайёргарликни бошлади. 

Кеча ўз терма жамоасига чақирилган ўйинчиларнинг барчаси клуб ихтиёрига қайтиб келган эди. Бугундан эса Карпин ва унинг шогирдлари муҳим баҳсга ҳозирлик кўришни бошлашди.

"Ростов" таркибига бориб қўшилган Элдорнинг кайфияти аъло даражада.

Россия Премьер Лигаси, 21-тур

30.03.2019, 21:00

"Ростов Арена", Ростов-на-Дону

"Ростов" - "Урал"

Бош ҳакам: Василий Казарцев

Премьер Лига 1-давра 7-турида ушбу жамоалар Екатеринбургда ўзаро беллашишган ва 1:1 ҳисоби қайд этилган эди. Ўшанда Элдор 83-дақиқада захирадан майдонга тушган эди.

Шомуродов 30 март куни асосий таркибда тушадими ёки йўқ буни Карпин ҳал қилади.

Элдор Россия чемпионатининг сўнгги турида "Рубин"га қарши баҳс (2:0 "Ростов" фойдасига)да товони билан берган голли паси ва фаол ўйини билан ёдда қолган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг