UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

23 июн 09:43
Янгиликлар

Теннис

Шов-шув кўтарган қозоқ теннисчи Галледа иккинчи бор чемпион бўлди

Германиянинг Галле шаҳри мезбонлик қилган теннис бўйича ATP 500 тоифасига кирувчи нуфузли турнир якунига етди.

Terra Wortmann Open турнирининг ҳал қилувчи финал учрашувида қозоғистонлик Александр Бублик дунёнинг 11-ракеткаси, россиялик Даниил Медведевга қарши кортга чиқди. ATP рейтингида 45-поғонани эгаллаб турган Бублик аввалига дунёнинг биринчи ракеткаси, кейин эса қолган номдор рақибларини мағлуб этиб, якунда чемпион бўлди. 

Саксон бир дақиқа давом этган финал баҳсида Бублик Медведевни 6/3, 7/6(4) ҳисобида мағлубиятга учратди. Қозоғистонлик теннисчи еттинчи учрашувга келиб илк бор Даниилдан устун келди. Бундан аввалги ўзаро учрашувларнинг олтитасида Медведев ғалаба қозонганди - 1:6. 

Қизиғи, иккала теннисчи ҳам финалда 11 тадан эйс зарбасини ижро этишган. Бублик фаолиятидаги бешинчи ATP совринини қўлга киритди. У Галле турнирида иккинчи маротаба чемпион бўлди. Terra Wortmann Open турниридаги муваффақиятли иштирок Бубликка 500 рейтинг очкоси ва 471,755 евро мукофот пули келтирди. Медеведев эса қаторасига бешинчи финалини ҳам бой берди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг