12 апр 08:05
Янгиликлар
Теннис

Shymkent Open. Арина Фольц ғалаба билан бошлади
Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.
Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи Shymkent Open мусобақасининг иккинчи даврасига 2 теннисчимиз йўлланма олди. Арина Фольц украиналик Марина Чернишовани 2:6, 7:5, 6:4 ҳисобида енгди.
Саралаш баҳслари орқали асосий тўрга етиб келган Албина Хабибулина эса қозоғистонлик Екатерина Дмитриченкони 6:3, 6:2 ҳисобида таслим этди. Фольц иккинчи босқичда россиялик Карина Саркисовага, Хабибулина эса яна бир рус теннисчиси Ксения Шарифовага қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар