UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0

30 мар 13:51
Янгиликлар

Шахмат

Синдаров ғалаба қозонган "Номзодлар турнири" 1-турида қандай натижалар қайд этилди? Бугун Жавоҳирни кимга қарши баҳс кутмоқда?

Кипрнинг Пейя шаҳарчаси шахмат бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион еврони ташкил этувчи "Номзодлар турнири"га мезбонлик қилмоқда.

Хабар берганимиздек, мусобақада амалдаги Жаҳон Кубоги ғолиби ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров муваффақиятли старт олди. Гроссмейстеримиз илк турда россиялик Андрей Есипенкога қарши баҳс олиб борди ва нафақат мағлубиятли вазиятдан чиқиб кетди, балки ғалаба қозонди ҳам.  

Қизиғи шундаки, Есипенко "Номзодлар турнир"га саралаш баҳсида яна бир шахматчимиз Нодирбек Якубброевни мағлубиятга учратиб, сўнгги учинчи йўлланма соҳибига айланганди. Кечаги ғалаба орқали Жавоҳир Андрей Есипенкодан Нодирбек учун реванш олди. 

Биринчи турнинг яна иккита партиясида бир томоннинг ғалабаси қайд этилди. Америкаликларнинг ўзаро баҳсида Фабиано Каруана Ҳикару Накамурани мағлуб этди. Ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа нидерландиялик Аниш Гирини енгди. Германиялик Маттиас Блубаум ва хитойлик Вей Йи партиясида томонлар дурангга имзо чекишди. 

Биринчи турдан сўнг турнир жадвалида Фабаино Каруана қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадам бўлиб турибди. Жавоҳир Синдаров иккинчи ўринни банд этган бўлса, Рамешбабу Праггнанандҳа кучли учликка якун ясаган. 

Бугун Жавоҳир Синдаров 2-турда оқ доналарда Маттиас Блубаумга қарши баҳс олиб боради. Иккинчи тур партиялари ҳам бизнинг вақт билан соат 17:30да бошланади. Жавоҳир Жаҳон тожи учун ўйнаш имкониятини берадиган турнирда иштирок этаётган 1-ўзбек шахматчиси ҳисобланади. Ўн тўрт турдан иборат мазкур турнир ғолиби жаҳон тожи учун ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши дона суради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг