25 окт 09:04
Янгиликлар
Синнер Антверпенда тенгсиз, у Жоковичнинг рекордини такрорлади
Дунёнинг 16-ракеткаси Янник Синнер European Open турнирида бош соврин соҳибига айланди. Италиялик 20 ёшли истеъдод эгаси 76 дақиқа давом этган финал учрашувида рейтингда ўзидан 3 поғона юқорида турган аргентиналик Диего Шварцманни ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этди - 6/2, 6/2.
Янник баҳс давомида 8 та эйс, 4 та брейкни амалга оширди. Икки бор қўшхатога йўл қўйди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви сифатида тарихга кирди. Синнер мавсумдаги тўртинчи, фаолиятидаги бешинчи совринни қўлга киритди.
Антверпендаги муваффақиятли иштирок Янникка 49,885 евро мукофот пули ҳамда 250 рейтинг очкосини тақдим этди. Шварцман эса 35,770 евро ва 150 очко ишлаб олди.
Эътиборлиси, Синнер 20 ёшида 5 та совринни қўлга киритган ҳолда Новак Жоковичнинг рекордини такрорлади. Новак бу рекордни 2007 йилда ўрнатган эди. Янник бугун эълон қилинадиган рейтингда дунёнинг 11-ракеткасига айланиб олади.
Фикрлар