UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

13 фев 13:07
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Синхрон сузиш, триатлон, волейбол, баскетбол, гандбол, бадминтон каби спорт турларида лицензиялар қўлга киритилиши лозим - Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев спорт соҳасига бағишланган йиғилишда Олимпия ўйинлари учун лицензиялар масаласи ҳақида гапирди.

Шунингдек, олдинги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари натижасига қараб, спорт турлари дифференциал ёндашув асосида 3 та тоифага ажратилади.

Бизда бокс, дзюдо, таэквондо, эркин кураш, оғир атлетика йўналишлари устувор бўлиб келган. Лекин бу федерация раҳбарлари хотиржамликка берилмасдан, медаллар сонини 2 карра оширишни ўз олдига мақсад қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга, юнон-рум, аёллар кураши, камондан отиш, қиличбозлик бўйича бизда шароит ҳам, иқтидорли спортчилар ҳам етарли.

Келгуси Олимпия ва Паралимпия ўйинларида бу спорт турлари бўйича натижа кўрсатиш учун ҳозирданоқ хорижий мутахассисларни жалб қилиб, спортчиларни жисмоний ва руҳий тайёргарлиги билан астойдил шуғулланиш топширилди.

Истиқболли бўлган енгил атлетика, велоспорт, эшкак эшиш, сузиш, ўқ отиш каби 22 та спорт тури бўйича лицензияларни 3-4 карра кўпайтириш ва медаллар учун курашга қаттиқ киришиш лозим.

Бундан ташқари, синхрон сузиш, триатлон, волейбол, баскетбол, гандбол, бадминтон каби ривожланаётган 17 та спорт турида лицензияларни қўлга киритиш жуда муҳимлиги таъкидланди.

Ушбу федерация раҳбарлари маҳаллагача тушиб, ёш иқтидорларни аниқлаши, биттадан спорт мактабини танлаб, база қилиши, инфратузилмасини яхшилаши ва малакали мураббийлар билан таъминлаши зарурлиги қайд этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг