UZ

Сўнгги янгиликлар

21:34Яхши хабар! Рамазон Темиров рейтингга қайтарилди 0 19:08Шаҳрамга ҳам, Шоҳжаҳонга ҳам муддатидан аввал ютқазган Марк Урванов Ғиёсов — Эргашев эҳтимолий жангида ким ғалаба қозонишини айтди 0 18:37Манба: Манчини — Италия терма жамоаси бош мураббийи! 0 18:03Рамазон Темировга Стив Эрцегдан олдин бошқа рақиб таклиф қилинган экан 0 17:25Гукеш ва Синдаров ўртасидаги Жаҳон тожи учун баҳс қачон ва қаерда ўтказилиши расман эълон қилинди 0 16:56Арман Царукян тўрт кундан кейин ўз юртида жанг қилади + ПОСТЕР 0 16:27Расман: Зидан — Франция терма жамоаси бош мураббийи! 0 16:00UFC Fight Night 282. Гусковда фаолиятидаги энг катта гонорар, Темировда ҳам! 0 15:19Таэквондо терма жамоамиз “Kim Un Yong Cup” халқаро турнирини умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлади 0 14:43Ғалабадан кейин Рамазон Темировга UFC юлдузлари обуна бўлишди. Улар қайси жангчилар эди? 0 14:08Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Жанубий Корея билан ўйнайди 0 13:29Богдан Гусков: «Анкалаевга унчалик ҳам осон бўлмади» 0 12:57Самарқанд 2027 йилда йирик халқаро турнирни қабул қилади 0 12:26Жаско коач Рамазон Темировнинг Асу Алмабаевга қарши эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 11:50"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси аъзоси билан келишиб олди 0

06 мар 11:18
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Сноубордчимиз Бутунжаҳон қишки универсиадаси финалида чиқиш қилди

Теглар :  Сноуборд
Россиянинг Красноярск шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон қишки универсиада ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар ҳам ўз иштирокини бошлади.

Кеча, 5 март куни “Сопка” деб номланган спорт мажмуасида сноуборднинг параллел слалом-гигант йўналишида баҳслар ўтказилди. Мусобақа қайдномасида 18 давлатдан келган 26 эркак, 19 аёл спортчи рўйхатдан ўтган эди, деб хабар бермоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ушбу гуруҳда мамлакатимиз шарафини Екатерина Лябина ҳамда Жасур Маҳмудов ҳимоя қилишди.

Гарчи, Жасур мазкур йўналишдаги иштирокини квалификация босқичидаёқ якунлаган бўлса-да, Екатерина саралашдан муваффақиятли ўтиб, иккинчи босқичда ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказди. Медаллар учун кураш қизғин кечган финал босқичида спортчимиз россиялик Наталья Соболевага имкониятни бой бериб қўйди. Якунда айнан Наталья мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди.

Бугун сноубордчиларимиз параллел слалом йўналишида ўз маҳоратларини намойиш этишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг