UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Ўзбекистонлик жангчилар иштирокидаги Octagon 89 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:31UFC Abu-Dhabi турнирининг бонус эгалари эълон қилинди. Рамазон Темиров рўйхатда борми? 0 00:23Кутганмидингиз?! Шоҳжаҳон Эргашевнинг Марк Урвановга қарши жанги биринчи раунддаёқ ниҳоясига етди 0 00:00Гусков Анкалаевга, Темиров эса Эрцегга қарши жанг қилди! UFC Abu-Dhabi турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 23:54UFC ABU-DHABI. БОГДАН ГУСКОВНИНГ МАГОМЕД АНКАЛАЕВГА ҚАРШИ МАРКАЗИЙ ЖАНГИ БЕШИНЧИ РАУНДДА ЯКУНЛАНДИ! 0 23:01РАМАЗОН ТЕМИРОВ ИШТИРОКИДАГИ CO MAIN EVENT ЖАНГИ БИРИНЧИ РАУНДДА ЯКУНЛАНДИ! 0 22:41Ислам Махачевнинг спарринг шериги UFC'да дебют қилди 0 22:08UFC Абу-Даби. Ризван Куниев америкалик рақибини аямади 0 21:40Узоқ кутилган Абубакар Вагаев — Сайгид Изагахмаев жанги тўлиқ давом этди 0 20:56Гусковнинг дўсти Вальтер Уокер Абу-Дабида октагонга кўтарилди 0 20:49Ҳумоюн Тўхтамуродовнинг 44 яшар бразилиялик рақибга қарши жанги бир дақиқадан кўпроқ давом этди 0 20:19UFC Abu-Dhabi турнирининг асосий жангларидан бири бекор қилинди 0 19:38Хамзатнинг жамоадоши Магомед Тучалов UFC'даги дебют жангини ўтказди 0 19:08Хабибга қиёфадош тожикистонлик Нурулло Алиев UFC Abu-Dhabi турнирида жанг қилди 0 16:00Магомед Анкалаев — Богдан Гусков жанги қачон бошланади ва қаерда кўрсатилади? 0

13 фев 18:36
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Собиқ дўстлар ўзаро чемпионлик учун жанг қилади. Улар бир бирини доим қўллаб қувватлаган, бироқ... Уларнинг мураббийи жангни кўришдан воз кечди. Сабаби оддий!

UFC 258 кечаси ўзгача кун.

Улар биргаликда саккиз йил шуғулланишди

UFC 258 кечаси ўзгача кун. Марказий жангларда доим жангчилар ўзаро низода бўлишган, бироқ 14 февраль кунги баҳс бундан мустасно. Яримўрта вазн чемпиони Камару Усман узоқ йиллик дўсти Гильберт Бернсга қарши баҳс оли боради. Улар узоқ йиллар давомида бир бирига ёрдам берган, биргаликда икки юз соатдан ортиқ вақт давомида спаринг жангларида иштирок этишган. Бироқ барчаси ўзгарди. Бернснинг камарга бўлган интилиши сабабли Камару бошқа залга ва бошқа мураббий қўл остига боришга мажбур қилди.

Усман ва Бернс ўзаро 200 та раунд спаринг жангларида иштирок этишган. Кўпчиликнинг фикрича Камару устун!

Чемпионлик жангида кўпинча бир бирига нотаниш жангчилар баҳс олиб боришади. Бироқ бу жангда эмас. Бернс ва Усман биргаликда 2012-2020 йиллар оралиғида биргаликда машғулот олиб боришди. Аммо Гильберт Вудлини мағлуб этганидан сўнг, бразилиялик чемпионлик учун навбатдаги даъвогарга айланди Шундан сўнг барчаси ўзгарди. Шундан сўнг эса Усман бошқа залга кетиш вақти келганини билди ва кетди.

Бернс Камаруни қандай мағлуб этишни билади. У бир неча марта машғулотларда рақибини таслим этган.

Бернс доим ўзининг кучига ишонади. У чемпионинг барча камчилигини билади. Гильберт бир неча бор Усманни машғулотларда таслим этганини маълум қилган. Унинг асосий кучи бўғиш усулидан фойдалана олиши.

«Мен Усмани нозик нуқталарини биламан. У билан жуда кўп машғулотларда иштирок этганман. Асосий кучим қўлни оғритиш усули. Камаруни шундай мағлуб этганманми? Мен билан залда ишлаганларнинг барчаси шундай ҳолатга тушган»,-деди Гильберт Бернс.



Уларнинг ҳар иккисини ҳам мураббийи Генри Хуфт. У жангни кўришни истамайди, чунки шогирдларини ўзаро жангини кўришга юраги ботина олмайди.

«Бу бироз аччиқ, чунки мен Усмоннинг камаридан маҳрум бўлишини хоҳламайман, у кўп ишлади ва биз бунга биргаликда эришдик. Аммо мен билан бирга машғулотларни давом эттираётган ва чемпион бўлишни хоҳлайдиган Бернснинг орзусини ҳам олиб ташламоқчи эмасман. Мен Гильбертга мураббийликни давом эттирдим, аммо Усмон кетишга қарор қилди, гарчи мен ундан ҳеч қачон сўрамаган бўлсам ҳам».

Ҳуфт Усмонга нисбатан ҳеч қандай салбий ҳис-туйғуларга эга эмаслигини тан олади ва уни томошабинлар ичида кўришдан хурсанд бўлади. Аммо ҳар иккала жангчига ҳурмат туфайли мураббий турнирга бормайди. Ҳуфт жангни умуман кўрмайди — натижани у Интернетда кўради:

«Мен Гильбертнинг камарни қўлга киритганини кўриш учун у эрда бўлишни истардим. Бунинг учун у жуда кўп меҳнат қилди. Бернс — яхши йигит — оила аъзоси, жамоанинг ажойиб аъзоси. У сардорлардан бири. Ушбу жанг олдидан Камару сингари ҳаммаси бир хил — шунингдек, ажойиб йигит. Бу кўпчилик ўйлаганидек осон эмас»,-деган Хуфт.

Жангчилар учун ўтмиш қизиқ эмас. Гап чемпионлик учун кечмоқда ва ҳар иккиси ҳам дўстликни унутган

Усман сўнгги иккита жангини ўзаро душманлари Колби Ковингтон ва Хорхе Масвидалга қарши ўтказди. Камару ҳар иккисини ҳам ёмон кўрарди ва шунга яраша жанг қилган. Камарунинг асосий кучи унинг чидамлилиги. У UFC'даги 12 та жангидан 9 тасида ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонган. У рақибларини чарчатади ва кейин босим ўтказади.

Нима бўлган тақдирда ҳам бизни эртага узоқ йиллик дўстларни ўзаро қарама-қаршилигини кўрамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
13 фев 20:02:42
Mirzaev Sanjar
dustlar duwmanga aylandi
   
13 фев 19:30:34
CHELSEA2211
Murabbiyga gap yöq, ikkalasini ham birdek körarkan...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг