01 июн 15:20
Янгиликлар
Теннис
Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида
Дунёнинг тўққизинчи ракеткаси Стефанос Циципас теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Франция Очиқ чемпионатининг нимчорак финал иштирокчисига айланди.
Грециялик теннисчи учинчи даврада ATP рейтингида 44-поғонада бораётган хитойлик Чжан Чжичжэнни ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/3, 6/3, 6/1. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди.
Тўқсон тўрт дақиқа давом этган баҳсда Циципас 4, Чжан 2 та эйс зарбасини амалга оширган. Грек қўшхатога йўл қўймади. Чин юрти вакили тўпни ўйинга киритишда бир бор хато қилди. Брейклар бўйича мутлақ устунлик Стефаносда бўлди - 5 га 0! Энди Циципас 1/8 финалда италиялик Маттео Арнальдига қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар