03 авг 09:35
Янгиликлар
Теннис
Стэнфорд (WTA). Мария Шарапованинг кутилмаган қарори
Россиялик теннис маликаси Мария Шарапова АҚШнинг Стэнфорд шаҳрида ўтказилаётган турнирдаги иштирокини якунлади.
Шарапова иккинчи даврада украиналик Леся Цуренкога қарши кортга чиқиши керак эди. Лекин Маша қўлидаги жароҳат сабаб бу учрашувни ўтказа олмади.
“Афсус билан шуни маълум қиламизки, Мария Шарапова турнирдаги иштирокини якунлашга мажбур бўлди. Унинг чап қўлидаги жароҳат безовта қилган. Шифокорлар эса Машага кортга чиқмасликни маслаҳат беришди”, – дейилади турнир ташкилотчиларининг расмий баёнотида.
Шу тариқа, украиналик теннисчи курашсиз чорак финалга йўл олди. Энди Цуренко ярим финал чиптаси учун америкалик Мэдисон Кизга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Фикрлар