UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Нурсултон Рўзибоев Яратганга илтижо қилди + ФОТО 0 08:57Моуринью "Реал"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига изоҳ берди 0 08:28Топурия мағлубиятидан уч ой ўтиб, ниҳоят сукунатни бузди 0 07:59Нурмагомедовнинг UFC`даги эҳтимолий олти хонали гонорари маълум қилинди 0 07:31US Open 2026. Камилла Раҳимова дунёнинг 1-ракеткасини қийнади. Бу уларнинг ўзаро тўртинчи тўқнашуви эди 0 19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0

19 ноя 11:58
Янгиликлар

Теннис

Султонов ва Файзиев асосий тўрга чиқа олишмади

Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи турнирнинг саралаш баҳслари якунланди.

Соврин жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада уч нафар ҳамюртимиз ҳам иштирок этаётганди. Улардан Жўрабек Каримов саралашнинг илк даврасидаёқ норегиялик Виктор Дурасовичга 6:7, 5:7 ҳисобида ютқазганди. 

Истеъдодли теннисчимиз Ҳумоюн Султонов ҳиндистонлик Кунал Анандни 6/3, 6/0, Санжар Файзиев эса яна бир мезбонлар вакили Рават Сидхартни 6:1, 6:4 ҳисобида таслим этганди. 

Афсуски, Ҳумоюн ҳам, Санжар ҳам асосий тўрга йўлланма ола билишмади. Султонов украиналик Данило Калениченкога 7/5, 6/7(3), 4/6, Файзиев эса италиялик Франческо Вилардога 6/2, 6/7(5), 5/7 ҳисобида имкониятни бой беришди. 

Энди Файзиев бор эътиборини турнирнинг жуфтлик баҳсларидаги иштирокига қаратади. Санжар қозоғистонлик Александр Недовесов билан жуфтлик ҳосил қилган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг