UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

02 май 16:44
Янгиликлар

Футбол

Суперлиганинг 10-турида стадионга борган мухлислар iPhone8 телефони эгасига айланишлари мумкин

Суперлига ўйинларига бўлган қизиқишнинг ортиб бораётгани, мухлисларнинг стадионларга ташрифида ижобий ўзгаришлар юзага келаётганидан келиб чиқиб, ЎФА ҳамда ПФЛ раҳбарияти 10-тур учрашувлари учун 12 та iPhone 8 смартфонини тайёрлаб қўйди.

Мазкур смартфонлар 10-тур беллашувларига ташриф буюрган футбол мухлисларига насиб этиши кўзда тутилган. Ғолиблар лотерея орқали аниқланади. Шу куни “Бунёдкор”, “Нефтчи”, АГМК, “Қизилқум”, “Пахтакор” ва “Бухоро” стадионларининг ҳар бирида ютуқ учун 2 тадан смартфон бўлади.

Футбол клубларининг ўйин учун чиқарган чипталари барча талабларга жавоб бериб, унда рақамларни алоҳида қирқиб олишнинг имкони бўлса, ютуқлар бахтли чипта эгасига насиб қилади. Агар чипталар бундай талабларга жавоб бермаса, у ҳолда ПФЛ ҳамда клуб вакили смартфон эгасини қуйидаги шарт бўйича топади.

Стадионда мухлислар ҳозир бўлган барча секторлар номи ёзилган қозоғчалар саватга ташланади. Холис одам саватдан қоғозни тортиб, секторни аниқлаб беради. Демак, фақатгина шу секторда ўтирган мухлисларда смартфонни қўлга киритиш имконияти сақланиб қолади. Кейинроқ пастдан тепага қаторлар санаб олинади ва саватдан қатор рақами тортилади. Ғолиб бўлиш имкониятини фақат шу қатор эгалари сақлаб қолади. Энг сўнгида эса битта қаторда ўтирган мухлислар чапдан ўнгга санаб олиниб, яна бир марта рақам тортилади. Ғолибга соврин ўша секторнинг ўзида топширилади. Иккинчи смартфон эгаси ҳам шу тариқа аниқлаб олинади.

ПФЛ келаси мавсумдан бошлаб Суперлига ўйинларига чиқариладиган чипталар масаласи, секторларнинг номланиши, ўриндиқларнинг рақамларига жиддий эътибор беради. Бу эса ютуқли ўйинларни ўтказишда қўшимча қулайликлар яратади.  

Қуйида 10-тур учрашувлари вақти келтириб ўтилган. Барча футбол мухлисларини беллашувларни стадиондан туриб томоша қилишга таклиф этиб қоламиз.

Суперлигаси
10-тур
4 май (жума)

18:00 “Бунёдкор” — “Насаф” (жонли)
18:00 “Нефтчи” — “Локомотив” (ёзиб олинади)

5 май (шанба)
18:30 АГМК — “Сўғдиёна”
20:30 “Қизилқум” — “Металлург”

6 май (якшанба)
18:00 “Пахтакор” — “Қўқон-1912”
20:00 “Бухоро” — “Навбаҳор”

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг