22 янв 08:10
Янгиликлар
Теннис
![](/upload/storage/27157_220.jpg)
Свитолина - Australian Open 1/4 финалига чиққан илк украиналик!
Дунёнинг тўртинчи ракеткаси Элина Свитолина Australian Open мусобақасининг тўртинчи давра учрашувида ортиқча қийинчиликсиз ғалабага эришди.
Украиналик теннисчи асосий тўрга саралаш баҳслари орқали етиб келган Дениса Аллертовага қарши кортга чиқиб, рақибасини 6:3, 6:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, Свитолина фаолиятида илк бор Австралия Очиқ чемпионатининг чорак финалида ўйнайди. Шу билан бирга Элина 1/4 финалда кортга чиққан илк украиналик теннисчига ҳам айланди. Унинг ярим финал остонасидаги рақибаси Элиза Мертенс бўлади.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар