21 июн 11:55
Янгиликлар
Теннис
Свитолина Бирмингемда чорак финалга чиқди
Дунёнинг бешинчи ракеткаси Элина Свитолина Бирмингемда бўлиб ўтаётган турнирнинг 1/8 финалида франциялик Ализе Корнега қарши ўйин ўтказди.
1 соат 21 дақиқа давом этган ўйинда Свитолина рақибасини 6:4, 6:2 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва мусобақанинг чорак финалига йўл олди.
Энди у ярим финал йўлланмаси учун руминиялик Михаэла Бузарнескуга қарши ўйин ўтказади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар