28 окт 12:52
Янгиликлар
Теннис
Свитолина Якуний турнирдаги омадсиз иштироки сабаб мураббийлари билан хайрлашади
Украиналик теннис маликаси Элина Свитолина Сингапурда давом этаётган Якуний турнирдаги омадсиз иштироки аламини мураббийларидан олди.
Дунёнинг тўртинчи ракеткаси бўлиб турган Свитолина мураббийларидан икки нафари билан хайрлашади. Лекин ҳозирча у айнан кимларни ишдан бўшатишини айтмаган. Ҳозирда Элинанинг мураббийлар шатбидан 4 нафар мутахассис жой олган.
Бош мураббий вазифасини франциялик Тьерри Аскьон
бажаради. Иккинчи мураббий ва спарринг-рақиб британиялик Эндрю Баттлс. Физиотерапевт
Алессио Чеккарелли ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Оливер Фаулс.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар