UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Спортчи учун энг яхши "допинг" – уйдаги тинчлик 0 18:23Осиё Чемпионлар Лигасида қанча пул ишлаб топса бўлади? 0 17:52Конор Макгрегор: "Қасос олишни истайман ва бунга эришаман" 0 17:21Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедовнинг мағлубиятига илк бор фикр билдирди 0 16:50Афсонавий Виши Ананд Самарқанд Олимпиадаси машъаласини Синдаровга топширди 0 16:19Ямаль — "Олтин тўп" ҳақида: "Фақат икки энг яхши ўйинчи бор, аммо бу йил мукофот менга тегиши керак!" 0 15:48Головкин Ислом бирдамлиги спорт федерацияси (ISSA) вице-президенти этиб сайланди 0 15:17Бибоссинов WBO Africa чемпионига қарши жангда жароҳат олди 0 14:46Мураббий: "Агар Гэрри бироз тажовузкорроқ бўлганида, Махачевни нокаут қиларди" 0 14:15Бугун "Нефтчи" ва "Пахтакор" Элит ОЧЛдаги иштирокини бошлайди 0 13:54Кункабаев фаолиятини якунлаши мумкинлигига ишора қилди 0 13:40BREAKING: Сирил Ган UFC чемпиони сифатида эълон қилинди 0 13:13Хамзат Чимаев Царукян, Евлоев ва Яннинг жанглари бўйича ўз тахминини айтди 0 12:42Райан Гарсия навбатдаги жангини қачон ўтказишини айтди, Дана Уайт ҳам бунга тайёр! 0 12:11АПЛ ҳакамлар корпуси Манчестер дербисида Ҳоланд киритган гол борасида хатога йўл қўйилганини тан олди 0

03 дек 16:16
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондони ривожлантириш халқаро фонди билан бир қатор масалалар бўйича келишувга эришилди

Теглар :  Таэквондо
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Жанубий Кореяда Осиё таэквондо иттифоқи раҳбари Ли Кю Сёк билан учрашиб, бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилгани ҳақида хабар қилгандик.

Мазкур учрашувда унга Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раиси Аҳмаджон Раҳимов ҳамроҳлик қилмоқда.

Таэквондо масаласи бўйича навбатдаги учрашув Жанубий Корея маданият ва спорт вазирлиги қошидаги таэквондони ривожлантириш давлат фонди раиси Санг Вук Ли билан ўтказилди. Фонднинг асосий фаолияти таэквондо WTFни дунё бўйлаб ривожлантириш ва оммавийлаштиришдан иборатдир. Учрашув давомида Марказий Осиёда таэквондо ассоциациясининг ташкил этилиши, мазкур ассоциацияга аъзо мамлакатлар спортчилари ўртасида халқаро мусобақаларни ташкил қилиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Ўз навбатида, жаноб Ли ташкилий масалаларда яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини айтиб ўтди. Шунингдек, учрашувда ўзбекистонлик таэквондочиларнинг Мужу шаҳрида жойлашган таэквондо марказида ўқув-машғулот олиб боришлари бўйича келишиб олинди. Маълумот учун, мазкур таэквондо маркази ўз йўналишида жаҳонда энг йириги ҳисобланади. У ерга ер юзининг турли мамлакатларидан таэквондочилар ташриф буюришади ва халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ўтказадилар. Учрашувда нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёда ҳам таэквондони ривожлантириш фонди фаолиятини кучайтириш бўйича келишувга эришилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг