UZ

Сўнгги янгиликлар

20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0 18:32Рафинья Ямални "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди 0 17:45Фёдор Емельяненко UFC собиқ чемпиони билан жанг қилмоқчи 0 17:16Mangu 5: Бу сафар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида кичик турнир бўлади 0 16:30Арман Царукян UFCдан допинг-тест учун махсус куртка олди 0 15:51Месси учун 500 млн: ақл бовар қилмас трансфер тафсилотлари ошкор бўлди 0 14:46Расман: Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди 0 14:32Триатлончиларимизнинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари учун таркиби маълум. Француз спортчимиз ҳам Японияга боради 0 13:45Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар МТЖ Хитой билан дуранг ўйнади 0 13:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 12:53Бобур Абдулазизов илк бор Тошкентда ўтказиладиган IBA Nomad турнирида жанг қилади. Рақиб эски таниш (ПОСТЕР) 0 12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0 11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0 09:45Оксана Чусовитина ҳам Осиё ўйинларига боради! 0

31 янв 23:37
Янгиликлар

Футбол

Таҳлил ва таққос: натижалар янги ютуқлар сари чорлайди

Теглар :  ЎзДЖТСУФутбол
Ўзбекистонда спорт соҳасига қаратилаётган давлат даражасидаги катта эътибор самараси бугун ёшларимиз эришаётган оламшумул ютуқларда кўзга ташланмоқда.

Бу борада жамоавий спорт турларини, хусусан миллионлар ўйини – футболни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани таҳсинга сазовор. 

Очиқ айтиш керак, узоқ йиллар мамлакатимизда юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш тизими ва футбол инфратузилмасини янада ривожлантириш, футбол бўйича спорт мактаблари фаолиятини янги босқичга кўтариш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини яхшилаш, ўтказилаётган мусобақалар савиясини юксалтириш каби масалалар долзарб вазифалардан бири бўлиб келди.

Бу масалага Президентимизнинг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5887-сонли фармони билан аниқ ечимлар кўрсатилди ва бир қатор муҳим вазифалар қўйилди.

Ўтган даврда бу вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Футбол факультети фаолиятида ҳам бир қатор сифат ўзгаришлари амалга оширилди. 

Бунда асосий мақсад иқтидорли талабалар – ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал спортчи сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, халқаро талаб ва стандартлар асосида мутахассислар тайёрлаш, ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар жамоалари ўртасида турли мусобақалар ўтказишга қаратилди.

Факультетимиз мисолида гапирадиган бўлсак, бугунги кунда моҳир футболчи бўлиш истагида ўқишга кирган талабаларга 60 дан зиёд профессор-ўқитувчи сабоқ бериб келмоқда. Улар орасида фан докторлари, фан номзодлари, доцентлар борлиги назарий ва амалий машғулотларни уйғунлаштириб ўтишга имкон яратади.

Ўтган йили факультетимизда бир қатор ютуқларни қўлга киритдик. Масалан, 2022 йилда факультетимизда мини-футбол йўналиши очилди. Бу ерда биз футболчилар, мураббийлар ва ҳакамлар тайёрлаймиз.

2022 йилда Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан меморандум имзоладик. Унга мувофиқ ўтган йили 45 нафар битирувчи талабамиз диплом билан биргаликда мураббийлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат берадиган “С” лицензия  ҳам олди. Авваллари битирувчиларимиз фақат диплом олар, спорт мактабларига борганида эса, мана шу лицензия талаб қилинар, улар яна курсларда ўқиб уни олишга мажбур бўлар эди.

Туркия, Болгария давлатларида турдош олий таълим муассасалари билан меморандум имзоландик. Унга кўра, эндиликда бизнинг профессор-ўқитувчиларимиз ва талабаларимиз бу давлатлардаги университетларда малака ошириш имконига эга бўлмоқда.

Талабалар маҳоратини ошириш мақсадида номдор футболчилар, мураббийлар билан учрашувлар ташкил этиш ҳам яхши анъанага айланиб бормоқда. Жумладан, ўтган йили Москва шаҳридаги “Девятка” футбол клуби мураббийи А.Тарасов билан учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда хорижлик мутахассис футбол спорт турининг бошқа спорт турларидан фарқли жиҳатлари, унда тинимсиз меҳнат натижасида юқори натижаларга эришиш мумкинлиги, ҳакамлар ўз билимларини доимо ошириб бориши зарурлиги ва энг муҳими тактикаларни тўғри йўналтира билан кераклиги каби масалалар юзасидан ўртоқлашилди.

Сифатли таълим бериш учун ҳамма шароит етарли. Барча ўқув ва спорт инвентерлари билан таъминланганмиз, машғулот майдончалари замонавий таъмирланган. Ёзги ва қишқи футбол майдончаларимиз бор. Машғулотлар йил давомида тўхтамайди.

Биз университет миқёсида профессор-ўқитувчилар ўртасида мини-футбол бўйича турнир ўтказишни ҳам йўлга қўйганмиз. Бу ҳам жамоамиз ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишнинг энг самарали йўли сифатида барчага манзур бўлмоқда.

Президентимизнинг 2022 йил 3 ноябрдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори билан футболда ҳам янги ривожланиш босқичи бошланди.

Мазкур қарор асосида иқтидорли талабаларни терма жамоаларга жалб қилиш бўйича ҳаракатлар самарали давом этмоқда. Бу бўйича Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик давом этяпти. Шунингдек, Ҳакамлик корпуси билан ишлаяпмиз. Уларнинг мутахассислари факультетимизга келиб, талабаларга амалий машғулотлар ўтиб беришига келишиб олдик.

Қарор ижроси доирасида эндиликда иқтидорли битирувчиларнинг битирув олди амалиёти даврида миллий терма жамоаларнинг хорижда ўтказиладиган ўқув-йиғин машғулотлари ҳамда халқаро мусобақалар жараёнига жалб этиш ишлари бошланмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан келишувмизга биноан иқтидорли футболчи-талабларимизни терма жамоага жалб этиш ишлари жадал йўлга қўйиш режамизда бор. Шунингдек, ассоциациянинг Таҳлил бўлимига кириш масаласида ҳам жиддий ишлар бошланган. Бизда 19 та турли терма жамоа бор. Улар ичида эркаклар ва аёллар терма жамоалари, ёшлар ўртасидаги мини-футбол терма жамоалари бор. Биз улар билан фикрлашиб, турли таҳлилий ғоя ва ташаббусларимизни илгари суряпмиз. Шунингдек, терма жамоларнинг ўйинларини талабаларимиз билан таҳлил қилиб борамиз.

Яна бир янгилик футбол ассоциациясининг ҳакамлик корпуси билан ҳам ҳамкорликда ишлаяпмиз. 

Талабаларнинг ўзлаштирган билими, малака ва кўникмаларини амалиётда қўллаш даражасидан келиб чиқиб, иқтидорли битирувчиларга спорт бўйича ҳакам ҳамда иккинчи тоифали мураббий малака тоифасини белгиловчи гувоҳнома берилади.

Бир сўз билан айтганда, бугун спорт билан шуғулланаман, келажакда ватанимиз довруғини спорт орқали дунёга янада танитаман, деган ёшлар учун барча шароитлар муҳайё. 

Жорий йилда ҳам катта-катта мақсадлар билан турибмиз. Насиб этса, талабаларимиз Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафларида кўп ўйинларда қатнашади. Шу тариқа, халқимиз орзу қилиб келаётган чемпионлик сари тарихий йўл очади. 

Д. ИСМАГИЛОВ, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Футбол факультети декани, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг