UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0

31 дек 14:18
Янгиликлар

Дзюдо

Тарих саҳифаларига муҳрланаётган 2022 йил ўзбек дзюдоси учун тарихий бўлди

Яна саноқли соатлардан сўнг 2022 йилни кузатиб, янги 2023 йилни қарши оламиз.

Тарих саҳифаларига муҳрланиб бораётган 2022 йил ўзбек спорти, хусусан дзюдоси учун ҳам омадли келди. Ўзбекистон тарихда илк бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Ўзбек дзюдоси тарихида илк бор терма жамоамизнинг икки аъзоси жаҳон чемпионига айланди. Давлат Бобонов (-90 кг) ва Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) 35-жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритишди. Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев шахсан "Ҳумо Арена"га ташриф буюриб, финал беллашувларини кузатиш баробарида шахсан ўзи Давлат Бобоновнинг тақдирлаш маросимида иштирок этди. 

Ўзбекистон ўсмирлар ҳамда ёшлар терма жамоалари мос равишда Босния ва Герцеговиния ва Эквадор давлатларида ўтказилган жаҳон чемпионатларида кучли бешликдан жой олишди. Ўсмирларимиздан Барчиной Қодирова, ёшларимиздан Жаҳонгир Маматраҳимов шарафига Ўзбекистон мадҳияси янгради. 

Диёра Келдиёрова ўзбекистонлик аёл дзюдочилар орасида биринчи бўлиб ўз вазн тоифаси рейтинги пешқадамига айланди. Давлат Бобонов қаторасига иккинчи йил ҳам -90 кг вазн тоифаси рейтингини 1-ўринда якунлади. Тарихда илк бор 7 нафар дзюдочимиз жаҳон рейтингида карвонбошилик қилишди.

Жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоев Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги "Энг яхши спортчиси" деб топилди. Мамлакатимизнинг 14 ҳудудида фойдаланишга топширилган ихтисослаштирилган дзюдо мактаблари болалар билан гавжум.  

Умид қиламизки, 2023 йил ҳам ўзбек дзюдоси учун омадли келади. Дзюдочиларимиз Португалиядаги мусобақа билан мавсумдаги иштирокларини бошлашади. Март ойида Тошкентда "Катта Дубулға" турнири ўтказилади. Йилнинг энг асосий мусобақаси - Осиё ўйинларида спортчиларимиз, хусусан дзюдочиларимиздан тарихий натижалар кутиб қоламиз. 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг