UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

31 янв 08:42
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Тарихда илк бор хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилади

Тошкентда кўп тармоқли “Хумо Арена” муз саройининг қурилиш ишлари жадал давом этаётган бир пайтда пойтахтимизнинг қоқ марказида яна бир қишки спорт-кўнгилочар маскан қад ростлади.

пойтахтимиздаги “Ice City” спорт-кўнгилочар масканига медиа-тур уюштирилди. Умумий майдони қарийб 16 минг м2 бўлган бу маскан нафақат Тошкент шаҳри аҳолиси, балки пойтахтимиз меҳмонлари учун ажойиб совға бўлди.

Ўзбекистон қорли ўлкалар сирасига кирмайди. Айниқса, сўнгги йилларда иқлимнинг кескин ўзгариши сабабли негадир юртимизда қор деярли ёғмаяпти, айрим болажонлар эса қор нималигини, у қандай бўлишини кўрмай улғайишмоқда, десак муболаға бўлмайди.

Ice-city (12).jpg

Янги қуриб битказилган “Ice City” спорт-кўнгилочар маскани ҳамюртларимиз учун қиш фаслининг ҳақиқий завқини ҳис қилиш имконини туҳфа этади. Кўп тармоқли “Хумо Арена” муз саройи ёки “Айс Авеню” спорт-соғломлаштириш мажмуаларидан фарқли ўлароқ ушбу муз шаҳарчасида сиз нафақат қишки спорт турлари (хоккей ва фигурали учиш) билан шуғулланишингиз, балки мириқиб ҳордиқ чиқаришингиз мумкин.

Ice-city (7).jpg

Яна бир эътиборли жиҳат, бу ерда табиий қор воситасида барпо этилган майдонлар ва қорли тепаликлар кишида қишнинг ҳақиқий руҳини ҳис қилиш имконини беради. Жумладан, кичик ёшдаги болалар учун махсус қорли майдончалар ҳам қурилганки, қор бўрон ўйнаши ёки қорбобо ясаш, хуллас қишнинг ҳақиқий нафасини ҳис қилиши учун барча шароитлар муҳайё қилинган.

Ice-city (16).jpg

Ўсмирлар ва балоғатга етган ёшларимиз эса махсус Viking River сувли йўлакчасида ўзларининг ҳақиқий денгизчилар, викинглардек ҳис қилиши мумкин. Қолаверса, махсус дор йўлак бўйлаб сиз ушбу масканни юқоридан томоша қилиш имкониятига эгасиз.

f59aeb0d-aa05-4e83-956e-d45f7496c282.jpg

Шуниси аҳамиятлики, қурувчилар бу спорт-кўнгилочар мажмуани декоратив безашда табиий муҳитни яратишга астойдил ҳаракат қилишган.

Бу ердаги умумий майдони 1 800 м2 бўлган муз майдони эса хоккей ишқибозлари учун ажойиб совға бўлди. Ўлчами 60х30 метр бўлган бу майдон Олимпия талабларига тўла жавоб беради. Шу боис Ўзбекистон хоккей федерацияси биринчи тарихий мамлакат биринчилигини шу мажмуада ўтказишни режалаштирган. Хоккей майдони атрофидаги трибунада мухлислар энг шиддаткор қишки спорт турини бевосита кузатиб, спортчилар маҳоратидан баҳраманд бўлиши мумкин.

Ice-city (9).jpg

Шуни таъкидлаш жоиз, бу маскан йил давомида аҳолига хизмат кўрсатади. “Ice City” спорт-кўнгилочар масканининг энг диққатга сазовор жиҳати, ҳаво шаридаги саёҳат бўлиб, унда мажмуа кафтдек намоён бўлади.

Ice-city (17).jpg

— Ушбу мажмуани барпо этишдан мақсадимиз – Тошкентнинг қоқ марказида шаҳримиз аҳолиси ҳамда юртимизга келган хорижлик сайёҳлар учун қор шаҳрини яратиш эди, – деди биз билан суҳбатда “Ice City” спорт-кўнгилочар мажмуаси директори Дилфуза Тожибоева. – Лойиҳамизда спорт йўналишини ҳам қамраб олган ҳолда мажмуамизга келадиган меҳмонлар учун мириқиб ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитларни яратишга ҳаракат қилдик. Лойиҳанинг ўзига хослиги шундаки, Марказий Осиёда ҳам унинг аналоги йўқ. Мажмуани қуриш ишларини бошлашдан олдин жаҳоннинг етакчи компаниялари билан музокаралар олиб бордик. “Ice City” спорт-кўнгилочар маскан лойиҳаси Италия компанияси томонидан тақдим этилган бўлса-да, қурилиш ишларини ўзимизнинг маҳаллий ишчилар амалга оширишди. Таъбир жоиз бўлса айтиш керак, қурилиш жараёни жуда қисқа муддатда, атиги бир йилда ниҳоясига етказилди. Бу ерда табиий муз ва қордан фойдаланилган.

Ice-city (8).jpg


Мажмуанинг ўртача ҳарорати +18 даража бўлиб, бу дам олишга келган инсонлар учун айни муддао, яъни исиб ҳам кетмайди, совқотиб ҳам қолмайди. Ушбу лойиҳа билан фахрлансак арзийди. Яна бир жиҳат, қиш мавсумида юртдошларимиз фаслнинг завқини ҳис қилиш учун Чимён тоғларига чиқишларига тўғри келади. Йўл олислиги ва бошқа омилларни ҳисобга олсак, бунинг учун бир кунингиз кетади. Бизнинг мажмуада эса шаҳримиз аҳолиси ишдан чиқиб ҳам фарзандлари билан мириқиб дам олишлари мумкин.

Ушбу масканнинг расмий очилиш маросими 1 февралга мўлжалланган. Шу куни бу ерда хоккей бўйича биринчи тарихий Ўзбекистон биринчилигига старт берилади. 2 февралдан бошлаб мажмуа пойтахтимиз аҳолиси ҳамда меҳмонлар учун хизмат кўрсатишни бошлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг