UZ

Сўнгги янгиликлар

16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0 13:35Перейра — Хокит жанги жараёнда — инсайдер 0 12:58Муҳайё Нарзиллоева жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди 0 12:06Octagon 91: Суҳроббек Атажанов титул жангида қатнашмайди 0

11 фев 12:58
Янгиликлар

Дзюдо

Тартиб-интизом масаласида яна бир йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон дзюдо федерациясида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди ва унда аёллар терма жамоасининг янги бош мураббийи Жамшид Худойберганов дзюдочилар билан тартиб-интизом масаласида суҳбатлашди.

Йиғилишда Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Шокир Мўминов, аёллар терма жамоаси мураббийлари, дзюдочиларимиз иштирок этишди. Ушбу йиғилишни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад - дзюдочиларни ички тартиб-интизом билан яна бир бор таништиришдан иборат эди. 

Зеро, натижанинг калити, пойдевори интизомда. Тартиб-интизом таъминланмаган жамоа ёки шунга амал қилмайдиган спортчи кўзланган натижага эриша олмайди. 

Терма жамоанинг барча аъзолари ҳамда номзод дзюдочилари машғулот залига телефонларни олиб кирмасликлари, эрталабки бадантарбия машғулотида юз фоиз иштирок таъминланиши, соат 22:00да ҳамма ўз хонасида бўлиши ва федерация ҳудудидан ташқарига чиқмаслиги уқтирилди. Мавжуд қоидаларга амал қилмаган дзюдочиларга қатъий жазо қўлланилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг