UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Бивол 21-асрнинг энг севимли уч боксчисини айтди 0 19:45Жаҳон кубоги: 5 нафар боксчимиз ярим финалга йўл олди, яна бирида эса бронза 0 17:59"Ортга чекинмайман, тик туриб жанг қиламан" — Моралес Пратес билан жанг ҳақида 0 17:28Жаҳон чемпионати U-17. Ўзбекистон — Испания ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум 0 16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0

25 сен 08:35
Янгиликлар

Теннис

Tashkent Open. Сенсация! Ирода Тўлаганова фаолиятини қайта тиклади

Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимизда аёллар ўртасида WTA таркибига кирувчи Tashkent Open мусобақасининг асосий тўр баҳслари бошланади.

Соврин жамғармаси 250 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирга Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортлари мезбонлик қиляпти ва дунёнинг кўзга кўринган ракетка усталари бош соврин учун баҳсларга киришишади.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, ушбу турнирда 2000 йили бош мукофотни қўлга киритган ҳамюртимиз Ирода Тўлаганова фаолиятини қайта тиклади ва бу йилги Tashkent Open мусобақасида иштирок этади.


Аллақачон мураббийлик фаолиятини бошлаб юборган теннисимиз фахри жуфтлик мусобақасида ўз имкониятини синаб кўради. У турнирнинг биринчи ракеткаси чехиялик Кристина Плишкова билан жуфтлик ҳосил қилган. Иродага ташкилотчилар имтиёзли йўлланма тақдим этишди.

Тўлаганова ва Плишкованинг илк даврадаги рақибалари - германиялик Никола Геуэр вҳамда голландиялик Ева Ваканно бўлади. Асосий тўр баҳсларида эса Ирода иштирок этмайди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
25 сен 11:40:03
SarvarPARKENTLIK 2706
Ofarin. Iroda opani o'zi tennisimizi kötarmasa anu selfichiga o'xshagan yoshlardan umid qilmaymiz ham
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг