UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0 19:10"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди 0 18:42"Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб — менман" - Шавкат Раҳмонов 0 18:15Ҳамюртларимиз иккита чемпионлик камари учун жанг қиладиган Тошкентдаги Octagon 91 турниридан ОНЛАЙН 0 18:14Хамзат Чимаев Умар Нурмагомедовнинг сенсацион мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:41Фурқатбек Ёқубов: "Ҳар бир Лигага ном ва чемпион керак" 0 17:12"Манчестер Сити" ва АПЛнинг яна икки клуби Баэнани кузатмоқда 0 16:45Мирафзал Ахтамов Нурсултон Рўзибоевнинг Майкл Пейжга қарши жангига тахмин билдирди 0 16:02Энди Руис икки йиллик танаффусдан кейинги илк жангда мағлуб бўлди 0 15:30Жавоҳир Умматалиев яна Дюбуа билан бир кардда жанг қилади. Сана ва манзил аниқ 0 14:54EЧЛнинг асосий даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Амалдаги чемпион ТОП-3 да эмас! 0 14:27"Буни қилманг!". Соболенко Раҳимова билан баҳсдан кейин мухлисларни наша чекишни тўхтатишга чақирди 0 14:10Асадхўжа Мўйдинхўжаев навбатдаги жангини ҳам Британияда ўтказади. Жанг санаси маълум (ПОСТЕР) 0 13:35Имавов Шон Стриклендга қарши чемпионлик жангини тасдиқлади 0 13:04"Манчестер Сити"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0

22 сен 12:33
Янгиликлар

Теннис

Tashkent Open. Ясмина 68 дақиқалик учрашув ўтказди

Бугун пойтахтимизда теннис бўйича WTA таснифига кирувчи нуфузли турнир старт олди.

Соврин жамғармаси 250 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақага Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортлари мезбонлик қилмоқда. Турнирда йигирмадан ортиқ давлатдан кўзга кўринган теннис маликалари иштирок этяпти. 

Асосий тўр баҳсларида ҳамюртларимиздан Сабина Шарипова (126) ва Нигина Абдураимова (300) юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилади. Тажрибали Оқгул Омонмуродова ва истеъдодли Ясмина Каримжонова эса бугун старт оладиган саралаш тунирида ўз имкониятларини синаб кўришади. 

Ҳозиргина дунё рейтингида 1236-поғонадан жой олган Ясмина саралашнинг ярим финалида жаҳоннинг 133-ракеткаси россиялик Анастасия Потаповага қарши кортга чиқди. Бир соату 8 дақиқа давом этган баҳсда Потапова 6:3, 6:1 ҳисобида зафар қучди. 

Потапова саралашнинг биринчи ракеткаси, Каримжонова эса имтиёзли йўлланма асосида саралаш баҳсларига қўйилган эди. Мағлубиятга учраган ҳамюртимиз 1 рейтинг очкоси ва 750 долларга эга бўлди. 

Бироздан сўнг Оқгул Омонмуродова саралашнинг ярим финалида голландиялик Бибиана Схофсга қарши кортга чиқади. Оқгул WTA рейтингида 628, Бибиана эса 184-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг