UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

20 фев 18:20
Янгиликлар

Хоккей

"Tashkent Select" Қозоғистон ёшлар чемпионати пешқадамига қарши кечган ҳар икки ўйинда мағлуб бўлди

Теглар :  Tashkent Select
18-19 февраль кунлари Тошкентдаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги Қозоғистон чемпионати давом эттирилди.

Икки кун давомида "Tashkent Select" клуби Атирау шаҳрининг "Жас Батир" жамоасини қабул қилди. Ҳар икки ўйинда қозоғистонлик ёшлар ғалаба қозониб, пешқадамлигини мустаҳкамлади.

Илк кунги ўйинда 8:4 ҳисоби қайд этилди. Ўйинда Эрик Гайниахметов (дубль), Альберт Дадахўжаев ва Богдан Халевин голларга муаллифлик қилишди.

Кеча ташкил этилган иккинчи баҳс эса 10:4 ҳисобида "Жас Батир" ғалабаси билан тугади. Беллашувда Руслан Султонов, Тимур Тиллахўжаев (дубль) ҳамда Эрик Гайниахметов шайба киритишнинг уддасидан чиқди.

Шундай қилиб, "Tashkent Select" 46 та ўйин якунига кўра, Қозоғистон ёшлар чемпионати турнир жадвалида 18 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди. Биринчи поғонадаги "Жас Батир" ҳисобида эса 74 очко мавжуд.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг