UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

12 окт 16:41
Янгиликлар

Бошқалар

ТАЙИНЛОВ: Каримов Авазжон Қудратиллаевич Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари этиб тайинланди

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдурахмонов, вазирлик ҳамда спорт федерация ва ассоциациялари раҳбарияти, спорт таълим муассасалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишга раислик қилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдуҳакимов сўнгги йилларда юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш борасида кенг ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга мазкур соҳа тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш, айниқса аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлашда оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш зарурлигига урғу қаратилди. Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида вазирлик раҳбариятида ташкилий ўзгариш юз берганлигини маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус қарори билан Каримов Авазжон Қудратиллаевич жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Аваз Қудратиллаевич Каримов – 1983 йил 19 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раисининг ўринбосари сифатида бошлаган. 2007-2011 йилларда Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси, 2011 йилдан Ўзбекистон бадминтон федерацияси раисининг ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.

2014-2015 йилларда Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори ўринбосари, сўнгра от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитаси Ишлар бошқармаси бошлиғи, 2017-2019 йилларда Чирчиқ олимпия захиралари мактаб-интернати директори, 2019 йил 6 сентябрдан ҳозирга қадар Республика олимпия захиралари коллежи директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоаси А.Каримовни масъулиятли лавозимга тайинланганлиги билан муборакбод этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг