UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

08 ноя 10:17
Янгиликлар

Дзюдо

Тбилисида Грузия ва Ўзбекистон дзюдо терма жамоаларининг қўшма йиғини ўтказилмоқда ФОТО

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида ташкил этилаётган ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда.

Мазкур йиғинда асосий таркиб билан бирга мамлакат ёшлар терма жамоаси аъзолари Акром Бўронов ва Музаффар Тўрабоевлар ҳам иштирок этяпти. Бош жамоага асосий номзодлардан бўлган бу икки дзюдочимиз бу йил ҳисобидан ўтказилган мусобақаларда ижобий натижа қайд эта олишди. 

Ушбу қўшма йиғин дзюдо академиясида Грузия терма жамоаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказиляпти. Тбилиси йиғини 22-24 ноябрь кунлари Япониянинг Осака шаҳрида ўтказиладиган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи нуфузли турнирга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. 

Терма жамоамиз 16 ноябрь куни Грузиядан юртимизга қайтиб келади ва режа бўйича 20 ноябрда Осакага жўнаб кетади. Кунчиқар мамлакатда ўтказиладиган турнирда жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори Шарофиддин Лутфуллаев иштирок этмайди.  

Грузия йиғинига йўл олган делегация таркиби:

Шарофиддин Лутфуллаев

Кемран Нуруллаев

Сардор Нуруллаев

Шаҳрам Аҳадов 

Ҳикматуллоҳ Тўраев 

Шарофиддин Болтабоев

Камолиддин Расулов

Давлат Бобонов

Муҳаммадкарим Ҳуррамов

Бекмурод Олтибоев

Алишер Юсупов

Акром Бўронов

Музаффар Тўрабоев

Мураббийлар

Ўктам Раҳмонов

Камол Муродов

Бекзод Тўрабоев 

Шифокор 

Жавлон Ҳасанов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг