UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

17 фев 07:51
Янгиликлар

Дзюдо

Тедди Ринер, Крпалек, Ан Баул ва Тошкент “Катта Дубулға” турнирида кутилаётган бошқа юлдузлар

Дзюдо бўйича Тошкент “Катта Дубулға” турнирига ҳам тобора яқинлашиб келяпмиз.

Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган мазкур мусобақага бўлган қизиқиш ҳам ортиб бормоқда. Бутун дунёда мураккаб эпидемиологик вазият бўлиши қарамай, Тошкентга келишни истаётган делегациялар оз эмас. Келинг, ҳозирда Тошкент “Катта Дубулға” турнирида иштирок этиши кутилаётган спортчилар рўйхатига назар ташласак.

Халқаро дзюдо федерацияси сайтининг маълум қилишича, ҳозиргача мусобақада иштирок этиш учун 54 мамлакатдан 300 нафардан ортиқ спортчи электрон тарзда рўйхатдан ўтказилган. 

Улар орасида қуйидаги номларни кўриш мумкин:

Тедди Ринер (Франция) – 2 карра Олимпиада ва 11 карра жаҳон чемпиони

Рустам Оружев (Озарбайжон) – Рио-2016 Олимпиадаси ва 2 карра жаҳон чемпионатлари финалчиси

Лукаш Крпалек (Чехия) – Рио-2016 Олимпиадаси ва 2 карра жаҳон чемпиони

Миклош Унгвари (Венгрия) – Лондон-2012 Олимпиадаси финалчиси, 3 карра жаҳон чемпионати совриндори

Елдос Сметов (Қозоғистон) – Рио-2016 кумуш медаль соҳиби, жаҳон чемпиони

Ан Баул (Жанубий Корея) – Рио-2016 кумуш медаль соҳиби, жаҳон чемпиони

Тина Трстеняк (Словения) – жаҳон ва Олимпиада чемпиони

Рафаэль Сильва (Бразилия) – икки карра жаҳон чемпионати ва Олимпиада совриндори

Шунингдек, Автандил Тчрикашвили (Грузия), Рамазан Дарвиш (Миср), Фелипе Китадаи (Бразилия), Женг Бокёнг ва Донгхан Гвак (Жанубий Корея) каби бошқа жаҳон чемпионати ва Олимпиада совриндори бўлган машҳур дзюдочилар, қолаверса, Ўзбекистон терма жамоасининг бир қатор юлдуз спортчиларини учратиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, мураббийларимиз штаби жамоамиз таркиби борасида якуний рўйхатни эълон қилмаган. Мусобақа 5-7 март кунлари пойтахтимиздаги «Ҳумо Арена» муз саройида бўлиб ўтади. «Катта Дубулға» дзюдо оламида улкан нуфузга эга бўлган турнир бўлиб, юртимизда илк бор ўтказилмоқда. Унда ғалаба қозонган дзюдочилар жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун ўз ҳисобларига 1000 очко қўшиб қўйишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг