UZ

Сўнгги янгиликлар

06:56Каннаваронинг Колумбияга қарши жангчилари: Диасга қарши 18 ёшли Каримов ва марказдаги универсаллик 0 06:31Топуриянинг техник нокаутдан кейинги айтган илк сўзлари маълум бўлди 0 00:49РАСМАН. UFC Ислам Махачевнинг кейинги рақиби, жанг санаси ва манзилини эълон қилди! 0 19:03Жаҳон кубоги. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик рақибини мусобақадан чиқариб юбориб, кейинги босқичга йўл олди 0 18:16Шавкат Мирзиёев эртанги ўйинни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қилади 0 17:39Пара енгил атлетикачиларимиз Тунис Гран-присидаги иштирокини бошлашди 0 16:58"Уни муаммосиз мағлуб этаман". Макгрегор — Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 16:21"Илия бу жангда ғалаба қозониш учун ўлишга ҳам тайёр эди" - Топуриянинг акаси 0 15:56Конго ДР бош мураббийи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида неча очко тўплаш мақсади борлигини айтди 0 15:22Султонов Венгрия турниридаги юришини бошлади 0 14:47Теренс Кроуфорд Конор Макгрегорга кескин жавоб қайтарди 0 14:09Мейвезерни қимматбаҳо соатларни ўғирлашда айблашмоқда. Жазо 20 йилгача қамоқ бўлиши мумкин! 0 13:30Колумбия терма жамоаси бош мураббийи: "Кўпчилик Ўзбекистонни осон рақиб деб ўйлаши мумкин, аммо бу катта хато" 0 12:55Конор Макгрегор Ислам Махачев билан жанг қилишга тайёр эканлигини айтди 0 12:09Жаҳон кубоги. Абдумалик ғалаба билан бошлади, Тўрабек қозоғистонлик рақибдан устун келди 0

18 фев 15:59
Янгиликлар

Дзюдо

Тел-Авив "Катта Дубулға". Номонов 1/4 финалда, Назаровада ҳам ғалаба

Исроилда Тел-Авив "Катта Дубулға" турнирининг иккинчи кунги баҳслари давом этмоқда.

-73 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Обидхон Номонов илк даврада доминиканлик Антонио Торнални қўшимча дақиқалардаги балл эвазига мағлубуятга учратганди. 

Бироз аввал Номонов озарбайжонлик Рустам Оружовнинг татамига чиқмагани сабаб курашсиз чорак финалга йўл олди. Энди Обидхон Номонов ярим финал йўлланмаси учун германиялик Лукас Веннеколдга қарши баҳс олиб боради. 

-70 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Шохиста Назарова украиналик Наталя Чистяковани иппон баҳоси эвазига мағлубиятга учратди. Назарованинг иккинчи босқичдаги рақибаси британиялик Келлй Поллард Петерсен бўлади. 

Афсуски, -81 кг вазн тоифасидаги ёш дзюдочимиз Ма`руф  Хидиров белгиялик Сами Чоучига имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг