UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

16 фев 17:44
Янгиликлар

Дзюдо

Тель-Авив "Катта Дубулға" турнирига икки кун қолди

Йилнинг ҳисоб бўйича иккинчи IJF турнири старт олишига икки кун вақт қолди.

Аниқроғи, 18-20 февраль кунлари Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтади. Сўнгги хабарларга таянадиган бўлсак, ушбу нуфузли мусобақада сайёрамизнинг 63 давлатидан жами 429 (252 эркак, 177 аёл) нафар дзюдочи иштирок этади. Эртага Тошкент вақти билан соат 17:00да турнирга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. 

Олимпиадагача олтита рейтинг очколари тақдим этувчи турнир қолганини инобатга олсак, мусобақанинг қай даражада муҳим экани ойдинлашади. Ҳар бир вазн тоифаси ғолиблари ўз ҳисобларига қимматли 1000 рейтинг очкосини қўшиб қўйишади. Финалчилар 700, бронза медаль соҳиблари эса 500 рейтинг очкосига эга бўлишади. 

Табиийки, Тель-Авив "Катта Дубулға" турнирида Илиас Илиадис мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси дзюдочлари ҳам иштирок этади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг