UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0

30 июн 13:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Темир Майк" - 51 ёшга тўлди!

Бугун бокс афсонаси Майк Тайсон ўзининг 51 ёшини нишонламоқда.

Исми: Майк Тайсон

Туғилган санаси: 1966 йил, 30 июнь

Туғилган жойи: Бруклин, Нью-Йорк, АҚШ

Вазни: 110 кг

Бўйи: 178 см

Дини: Ислом (арабча Малик Абдул Азиз исмини олган)


Уч маротаба судланган. 1992 йилда зўравонлиги учун 3 йилга қамалган. 1998 йилда эса машинасини уриб юборганларни дўппослагани учун 3,5 ой "ўтириб чиққан". 2008 йилда эса гиёҳванд моддалар истеъмол қилган ҳолда автомобил бошқаргани учун хибсга олинган. Болалигида ҳам болалар колониясида жазо ўтаган. Уч маротаба уйланган. 8 нафар фарзанднинг отаси.

Супероғир вазнда жанг қилган. WBC, WBA, IBF, The Ring йўналишлари чемпиони

Лақаби: "Темир Майк", "Нокаутлар қироли"

Дастлабки жанги: 1985 йил, 6 март

Сўнгги жанги: 2005 йил, 11 июнь

Ўтказган жанглари: 58

Ғалабалари сони: 50

Нокаутлар: 44

Мағлубиятлар: 6


Фақат Тайсонга ҳос бўлган натижалар

- Бир қанча дунё рекордлари соҳиби.

- Оғир вазндаги энг ёш жаҳон чемпиони (20 ёш 144 кун).

- Оғир вазндаги энг ёш мутлоқ чемпион (21 ёш).

- Дебютдан чемпионликка қисқа вақт ичида - 1 йил 8 ойда, мутлоқ чемпионликка эса 2 йил 5 ойда эришган ягона спортчи.

- Тарихдаги энг юқори гонорар оладиган оғир вазнли боксчи.

- Тарихдаги энг қиммат 10 та жангдан 6 тасида айнан Майк Тайсон иштирок этган.

- 6 маротаба кетма-кет WBC, WBA, IBF йўналишлари камарларини ҳимоя қилган ягона боксчи.

- Ўсмирлар Олимпиадасида энг тез нокаут соҳиби (8 секунд).

- 9 та нокаутини 1 дақиқа ичида қўлга кирита олган.


Википедия маълумотлари асосида тайёрланди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг