UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Реал"" ва Перес Венесуэлада жабрланганларга 2 млн евро ажратади 0 17:53Уимблдон. Камилла Раҳимова мусобақани ғалаба билан бошлади 0 17:25Усик сўнгги жангини кимларга қарши ўтказиши мумкинлиги айтилди 0 16:33"Жангни қабул қил". Хамзат Чимаев Шон Стриклендга мурожаат қилди 0 15:50"Буни сунъий интеллект деб ўйладим". WBC президенти Усикнинг камарлардан воз кечиши ҳақида гапирди 0 14:45Нагельсман ЖЧ-2026да Германиянинг Парагвайдан учраган сенсацион мағлубияти сабабларини айтди 0 14:03Нурсултон Рўзибоев жанг қилаётган вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 13:26Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогида 4 та медалга сазовор бўлишди 0 12:58ИНТЕРВЬЮ. Фазлиддин Ғоибназаров пичоқланганмиди? 0 12:34"Танқидларга тупурганман". Нидерландия мураббийи Куман ЖЧдан чиқиб кетганига кескин муносабат билдирди 0 12:00Спорт курашларимиз Осиё чемпионатида 13 та медаль қўлга киритишди 0 11:31Махачевнинг навбатдаги тарихий мақсади айтилди 0 10:53Бугун тарихий кун! Уч теннис маликамиз Уимблдон асосий тўридаги иштирокини бошлайди 0 10:25ЖЧ-2026. Марокаш пенальтилар сериясида Нидерландияни мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди 0 09:59Шахмат бўйича мутлақ жаҳон рекорди янгиланди! 0

09 авг 09:04
Янгиликлар

Теннис

Теннис афсонаси Рожер Федерер 40 ёшни қарши олди

Кеча швейцариялик теннис афсонаси Рожер Федерер ўзининг юбилей - 40 ёшини нишонлади.

Рожер Федерер - 1981 йилнинг 8 август санасида Швейцариянинг Базель шаҳрида туғилган. Федерер илк теннис сабоқларини 8 ёшида олган. Рожер профессионал фаолиятини 1998 йили бошлаган. У фаолияти давомида жами 110 та совринга эга чиққан, улардан саккизтаси жуфтлик баҳсларида қўлга киритилган.

 

Шунингдек, Рожер 20 марта "Улкан тож" мусобақаларида зафар қучган. Бу эса теннис тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади. Рожер Australian Open (2004, 2006, 2007, 2010, 2017 ва 2018), "Ролан Гаррос" (2009), "Уимблдон" (2003-2007, 2009, 2012 ва 2017), US Open (2004-2008) турнирларида бош совринга эга чиққан.

Федерер нафақат ўзи учун, балки ватани - Швейцария терма жамоаси учун ҳам кўплаб совринларни ютиб берган. Пекин-2008 Олимпия ўйинларида ҳамюрти Стен Вавринка билан биргаликда Олимпиада чемпионлигини қўлга киритган. 

Лондон-2012да эса ҳал қилувчи финал учрашувида британиялик Энди Маррейга имкониятни бой бериб қўйган. 2014 йилда Швейцария терма жамоасига "Девис Кубоги"да ғалаба қозонишга кўмак берган. 

Рожер фаолияти давомида умумий ҳисобда 310 кун давомида АТP рейтинги карвонбошиси бўлган. Бу натижа ҳам теннисда рекорд ҳисобланади. 

Федерерга жуда кўплаб рекордлар тегишли, масалан, у ҳар бир "Катта Дубулға" мусобақаларининг ярим финалига камида беш мартадан етиб борган. Бундай кўрсаткични ҳали ҳеч бир теннисчи уддалай олмаган. 

Теннис юлдузи ўзининг жуфтини ҳам теннисдан топган. Сабаби у 2009 йилда теннисчи Мирослава Вавринец билан турмуш қурган. Ўша йилнинг 23 июлида теннисчилар оиласида эгизак қизчалар дунёга келади. 2014 йилнинг 6 августида эса яна бир эгизак фарзандларнинг ота-онасига айланишган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг