UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50UFC Paris: Асосий кард жангларининг барча натижалари бир саҳифада 0 02:39Кутилганидек ўтмаган ва Рўзибоевнинг ғалабали серияси барҳам топган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:16Нурсултон Рўзибоев Майкл Пейжга имкониятни бой берди 0 23:20Турнир давомида икки жанги бекор бўлиб кетган, "Тайсон" ва Асадбек Саидов учун омадсиз ўтган Octagon 91 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 23:16Octagon 91: Асадбек Саидовнинг Саят Абдуалига қарши чемпионлик жанги якунланди 0 22:54Жасурбек "Тайсон"нинг жанги биринчи раунддаёқ якунланди, бироқ кутилмаган натижа билан! 0 22:33Ҳумоюн Тўхтамуродовга қарши жанг қилиши кутилган Фазлиддин Мадраҳимов Тошкентда тўлиқ жанг ўтказди 0 21:36Ислом Болтаев Тошкентда жанг қилди 0 19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0 19:10"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди 0 18:42"Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб — менман" - Шавкат Раҳмонов 0 18:14Хамзат Чимаев Умар Нурмагомедовнинг сенсацион мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:41Фурқатбек Ёқубов: "Ҳар бир Лигага ном ва чемпион керак" 0 17:12"Манчестер Сити" ва АПЛнинг яна икки клуби Баэнани кузатмоқда 0 16:45Мирафзал Ахтамов Нурсултон Рўзибоевнинг Майкл Пейжга қарши жангига тахмин билдирди 0

17 июл 14:10
Янгиликлар

Теннис

Теннис бўйича навбатдаги мастер-класс Жиззахда ташкил этилди

Теглар :  Теннис
Бундан бир неча кун олдин пойтахтимиз Тошкент шаҳрида теннис иҳлосмандлари учун мастер-класс ташкил этилганди.

Ана шундан тадбирлардан бири бу сафар Жиззах вилоятида ўтказилди.

Жиззах вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби вилоятда фаолият кўрсатувчи қатор спорт федерациялари билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйган. Бунинг натижасида жиззахлик спортчиларнинг республика чемпионати ва кубок баҳсларидаги натижалари сезиларли даражада ошмоқда.

Жорий йил 16 июл куни мазкур спорт мактаби тарбияланувчилари учун теннис бўйича Ўзбекистон чемпионлари, бир қанча халқаро турнирлар иштирокчиси Аббос Эргашев ҳамда Зарнигор Достоновалар иштирокида маҳорат сабоқлари ташкил қилинди.

Ўтказилган маҳорат сабоқларида дастлаб мураббийлар теннис спорт турининг тарихи ва бугуни хусусида, қолаверса, ўзларининг спортда эришган натижалари тўғрисида ёшларга сўзлаб беришди. Сўнгра спорт билан эндигина шуғуллана бошлаган ёшларга ракетка ва копток билан ишлаш каби  тенниснинг бошланғич элиментларидан кўникмалар бердилар.


Ўйлаймизки, бундай ибратли тадбирлар жиззахлик умидли теннисчиларнинг келгусидаги баҳсларда ўзининг ижобий самарасини кўрсатади.

Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби раҳбар ва мураббийлари бошқа спорт федерациялари билан ҳам худди шундай ҳамкорликда маҳорат сабоқларини тез-тез ўтказиб боришни режалаштириб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг