UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Тошкент шаҳри халқаро марафонга мезбонлик қилади 0 17:30Абдулла Арипов энди Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига ҳам раислик қилади 0 16:38"Арсенал" "Реал" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи 0 16:09Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жанг олдидан фикрларини билдирди 0 15:42Григор Димитров ҳам Австралияда учинчи даврага йўл олди 0 15:14Australian Open. Амалдаги чемпион иккинчи ғалабасига эришди 0 14:53ОФК Ўзбекистон билан ўйиндан олдин япониялик футболчини жаримага тортди 0 14:32Сабина Сингапурда жуфтлик баҳсида зафар қучди 0 14:11Ломаченко ёзда Британияда рингга чиқади 0 13:49Australian Open. 25та эйс зарбаси Чилични 3-босқичга олиб чиқди 0 13:28Сон Хен-Мин термаси таркибида машғулотларни бошлади ФОТО 0 13:07Хирн Фьюри, Уайлдер ва Уайтга 10 кун муҳлат берди 0 12:46Инстаграмда энг машҳур ММАчи ким? Конор ёки Хабиб? 0 12:24Артур Бетербиев Top Rank билан шартнома имзолади 0 12:02Бугун матбуот анжуманида Жавоҳир Сидиқов қатнашади 1

11 сен 12:00
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

Теннис. "Дэвис кубоги". Буюк Британия - Ўзбекистон. ПРЕВЬЮ

14-16 сентябрь кунлари Шотландиянинг Глазго шаҳрида теннис бўйича "Дэвис Кубоги" плей-офф босқичи доирасида Буюк Британия ва Ўзбекистон терма жамолари ўртасида баҳслар ўтказилади.

Бугун мана шу тўқнашув ҳақида бир оз маълумот бериб ўтишга қарор қилдим.

Демак, рақибларимиз Буюк Британия таркибидан терма жамоа устунлари бўлмиш Энди Маррей ва Кайл Эдмундлар жой олишмади. Бу биз учун қувонарли ҳол албатта. Аммо уларсиз ҳам рақиб анча кучли таркибга эга.

Буюк Британия таркибидан Кэмерон Норри(70), Жей Кларк(173), Дэниэл Эванс(222), Жейми Маррей(жуфтликда 11-ўрин, яккаликда рейтингга эга эмас), Доминик Инглот(жуфтликда 23, яккаликда рейтингга эга эмас) каби теннисчилар жой олишди. Терма жамоа капитани Леон Смит. Умуман, рақибларда яккаликда учта деярли бир хил табақага эга теннисчилар мавжуд. Жуфтликда хам иккита кучли теннисчига эгалар.

Энди Ўзбекистон терма жамоаси таркиби билан танишинг: Денис Истомин(60), Жўрабек Каримов(434), Санжар Файзиев(516), Ҳумоюн Султонов(536), Фаррух Дўстов(1086). Терма жамоа капитани Петр Лебед.

Кўриб турганингиздек терма жамоалар ўртасида рейтинг бўйича анчагина фарқ бор, лекин умид хам йўқ эмас. Чунки, бундан хам ёмонроқ бўлиши мумкин эди. Энди Марей жароҳати сабаб баҳсларни ўтказиб юборса, Кайл Эдмунд Австралия очиқ чемпионатидан буён хард кортларда ўтказган учрашувларининг 70% ни ютқазган. Шу сабаб терма жамоа сардори уни бу беллашувга чақирмади (чунки уларда бошқа термалардаги каби таниш билиш, фалончини укаси экан деган нарсалар йўқ. Ким яхши тайёргарликка эга бўлса ўша кортга чиқади, ёши ва тажрибасидан қатъий назар).


Энди бевосита Ўзбекистон шарафини яккалик ва жуфтлик баҳсларида ҳимоя қилиши мумкин бўлган теннисчилар ҳақида бир оз таҳмин билдирсак. Яккаликда катта эҳтимол билан Денис Истомин ва Жўрабек Каримовлар икки мартадан кортга чиқишади. Агар ҳаммаси жойида бўлса улар жуфтликда ҳам тандем ҳосил қилишади. Асосий ўйинчиларимиздан кимдир мусобақанинг илк куни 5 сетлик узоқ ўйин ўтказадиган бўлса, жуфтликда уларни катта эҳтимол билан Санжар Файзиев ёки Ҳумоюн Султоновлар алмаштириши мумкин. Албатта буларнинг барчаси шаҳсий фикр. Таркибни эса термамиз сардори Петр Лебедь тузиб чиқади.

Ўзбекистон терма жамоаси тарихда "Девис кубоги" жаҳон босқичига хеч қачон чиқа олмаган. Плей-офф баҳсларида эса юбилей - ўнинчи марта иштирок этади. Бу балки яқиндагина 32 ёшни қаршилаган Денис Истоминнинг жаҳон босқичида ўйнаш учун сўнгги имконияти бўлиши мумкин. Нима бўлганда хам уларни юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келишларини тилаб қоламиз! Олға Ўзбекистон!!!

Ҳусниддин Мирзалиев

Рейтинг: +3   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

+1   
11 сен 12:34:08
Sarvar_Parkentlik
Wu bois, bor etibor va kuchni yakkalikdagi baxslarga qaratib, juftlik baxsiga bog'liq qilmasdan xal etish kerak. 3 setlik öyinlarda sanjar jismonan, xumoyun taktik tajriba tomondan kamchilik borg, jorabekda wijoat ham, tajriba ham yetarli biroq u ruxiy tarafdan bir tekis öyin olib boriwi kerak böladi.
   
11 сен 13:02:03
Sarvar_Parkentlik
Daniel Evans 2 3 yil avval meyjerlarda 4 davra , chorak finallarda öynagan tennischimidi. Reytingda 40-50 örinlarga ham chiqqandi adawmasam. Haqiqatdan ham raqiblada yulduz yöq. Lekin tarkib teng kuchli
   
11 сен 12:48:18
Husniddin Mirzaliyev
Sarvar_Parkentlik фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ochig'i kort qoplamasini mezbonlar tanlawini etiborga olib, maysali kort tanlasa kerak deb öylagandim. Lekin britaniyada yilning bu vaqtida maysali kortlarni ideal saqlash mushkul, yana bir sabab istomin grassda ham ajoyib öynay oladi. Balki wu jixat bilan xard tanlangan
майсали қопламани рақиблардан фақатгина Энди Маррей хуш кўради. У эса қатнашмайди, қолган теннисчилар хард кортларга мослашишган.
   
11 сен 12:48:11
Sarvar_Parkentlik
Towkentda Shvetsariya ham asosiy yulduzlari wawrinka, federersiz yutgandi. Laksonen va chudinelli ning 2-yuztalikda ekani ham bizga yordam bermagandi. Undan avalgi mavsumda esa AQSH kelganda tarkib haqiqatdan kuchli edi, Sem kueri, jek sok, stiv jonson .bular top 20 ga kirgan tennischilar edi. Öshanda ham Aqsh yetakchisi Iznerni ovora qilmagandi. Bu safar britanyaliklarda xam wunday xolat.
   
11 сен 12:40:44
Sarvar_Parkentlik
Ochig'i kort qoplamasini mezbonlar tanlawini etiborga olib, maysali kort tanlasa kerak deb öylagandim. Lekin britaniyada yilning bu vaqtida maysali kortlarni ideal saqlash mushkul, yana bir sabab istomin grassda ham ajoyib öynay oladi. Balki wu jixat bilan xard tanlangan
   
11 сен 12:38:27
Husniddin Mirzaliyev
Телеграмда Ўзбек ва жахон тенниси янгиликларидан доимий хабардор бўлинг! ссилка:https://t.me/Tennis007
   
11 сен 12:28:48
Sarvar_Parkentlik
Xusniddin bergan malumotdan ko'rinib turibdiki, raqibda eng kuchli qism bu juftlik ekan.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг