UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Тренд: Ўзбек ММА юлдузлари 80-йилларда қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 18:22Саншеш Испания клуби билан келишувга эришмоқда 0 17:46Магнус Карлсен Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши ўйини учун тахминини айтди 0 17:12Конор Бенн Райан Гарсияга қарши жанг олдидан тарозидан ўтгач, 8 соат ичида деярли 15 кг вазн йиғди 0 16:43Осиё ва Пара Осиё ўйинларига кузатиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:01Ван Дейк Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин 0 15:29"Битта жанг ва отанг озод". Конор UFC'дан кейин қаерга кетишини айтди 0 14:45Богдан Гусков: "Анкалаев — энг кучли ярим оғир вазнли жангчи, аммо..." 0 14:14Осиё ўйинлари-2026. Ўзбекистон байроқдорлари ким бўлиши аниқ 0 13:48Расман. "Арсенал" 17 ёшли грузиялик футболчи билан шартнома имзолади 0 13:07Пётр Ян Мераб Двалишвилига суғурта қилдириб қўйишни маслаҳат берди 0 12:36Усик фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди. Бу на Фьюри ва на Верховен 0 12:15Бугун Hungary Grand Slam 2026 турнирида Муроджон ва Элбекка мухлислик қиламиз 0 11:44Мбаппе: "Месси каби 39 ёшимда ўйнашимни кўра оламанми? 100 ёшгача ўйнашга тайёрман!" 0 11:13Райан Гарсия ва Конор Бенн вазн ўлчаш маросимида ҳозир бўлди 0

05 апр 18:37
Янгиликлар

Теннис

Теннис. Тошкентда Billie Jean King Cup ўтказилиши расман эълон қилинди, таркибимиз маълум

11-15 апрель кунлари пойтахтимизда Billie Jean King кубогининг Осиё ва Океания биринчи гуруҳидан ўрин олган ўйинлар ўтказилади.

Ўзбекистон теннис федерацияси пойтахтимиз Billie Jean King Cup'га мезбонлик қилишини эълон қилди.

Аёллар ўртасида ўтадиган ушбу мусобақанинг Ўзбекистон терма жамоаси ўрин олган — Осиё ва Океания биринчи гуруҳида бизга Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея ва Таиланд рақиблик қилади. Ушбу олтиталик гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамолар плей-оффга, сўнгги иккита ўриндаги жамоалар эса иккинчи гуруҳга тушади.

11-15 апрель кунлари ўтказиладиган ўйинлар 10:00 да бошланиши айтиб ўтилган. Мазкур баҳслар Теннисга ихтисослашган Олимпия мактаби хард кортларида ўтказилади.

Ўзбекистон аёллар термаси мазкур мусобақада қуйидаги таркибда иштирок этиши маълум қилинган:

Нигина Абдураимова (1994, WTA-175)
Оқгул Омонмуродова (1984)
Севиль Юлдашева (2002, WTA-992)
Мафтунабону Қаҳрамонова (2005).

Жамоа сардори — Оқгул Оманмуродова.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг