UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0

27 май 16:12
Янгиликлар

Теннис

Теннисчиларимиз халқаро мусобақаларда: ҳамюртларимиздан ғалаба ва мағлубиятлар

Теглар :  Теннис
Шу кунларда Туниснинг Монастирь шаҳрида ITF таснифига кирувчи “M15 Monastir 21” турнири бўлиб ўтмоқда.

Кеча теннисчимиз Ҳумоюн Султонов турнирнинг 1/16 финал босқичида аргентиналик Томас Фаржатга қарши кортга чиқди. 2 сет давом этган учрашувда Султонов 6/3, 6/4 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди.

“M15 Shymkent 5”  турнирида бир қатор теннисчиларимиз иштирок этмоқда. Мусобақанинг 1/16 босқичида кортга чиққан ҳамюртимиз Сергей Фомин россиялик рақиби Булет Галиевни 6/4, 7/6 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бугун эса у россиялик Александр Шевченкога қарши ўйин ўтказди ва 2/6, 1/6 ҳисобларида имкониятни бой берди. 

Ҳудди шу мусобақада қатнашаётган Иброҳим Уринов швейцариялик Лаурои Мартинезга қарши ўйин ўтказди. Афсуски, Уринов рақибига 2/6, 2/6 ҳисобида ютқазиб қўйиб, мусобақани тарк этди.

Яна бир теннисчимиз Олимжон Набиев мусобақадаги илк ўйинида италиялик Эдоардо Левандога қарши кортга чиқди. 2 сет давом этган учрашувда афсуски, Набиев рақибига 2/6, 0/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бўлиб ўтаётган турнирда бугун теннисчимиз Лариса Бекматова Мартина Кубка билан тўқнаш келди. Афсуски, Бекматова 2 сетда 5/7, 2/6 ҳисобида мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этди.

Латвияда “W25 Leipaja”  турнирида иштирок этаётган ҳамюртимиз Ақгуль Амонмуродова кеча 1/16 финал босқичида ҳиндистонлик Рия Бхатияга қарши кечган учрашувда рақибасига 4/6, 4/6 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг