UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

04 апр 07:08
Янгиликлар

Дзюдо

Терма жамоа шифокори: "Дзюдочилар доимий назоратда"

Бутун дунё азият чекаётган коронавирус пандемияси барча соҳалар каби спортга ҳам салбий таъсир ўтказмоқда.

Ушбу бало туфайли барча катта-кичик мусобақалар ва ҳатто тўрт йилда бир маротаба ўтказиладиган Олимпиада ҳам бекор қилинди. Мана деярли бир ойдирки, мусобақалар йўқ, спортчилар эса ўз уйларида, карантин ҳолатида машғулотларни давом эттиришяпти. 

Табиийки, бу ҳолатда терма жамоа мураббий ва шифокорлари зиммасига катта масъулият юкланади. Биз айни мавзу юзасидан терма жамоамиз шифокори Азиз Қаюмовдан интервью олдик.     

- Азиз ака, бугунгидек синовли кунларда спортчиларимиз уй шароитида машғулотларни давом эттиришяпти. Хўш, дзюдочилар карантинни қандай ўтказишяпти?

- Ҳақиқат ҳам бугунги кун ҳар биримиз учун синовли ҳисобланади. Шу кунларда давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, уйда ўтириб, карантин қоидаларига риоя қилишимиз керак. Шунга қарамай, олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни бир зумга ҳам тўхтаб қолмаслиги зарур. Терма жамоа аъзолари уйларида бош мураббийнинг кўрсатмаларига биноан ўз тайёргарлик жараёнларини давом эттирмоқдалар. Қолаверса, дзюдочиларимиз гигиена қоидаларига риоя қилиш бўйича ўзлари намуна бўлиб, тарғибот ишларида фаол қатнашишяпти. Бу мурожаатларимиз федерациянинг расмий телеграм сахифасига мунтазам юкланиб бориляпти.

- Дзюдочиларимизнинг саломатлиги жойидами? Улардан ҳеч қандай шикоят бўлмадими?

- Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази томонидан таклиф этилган кўрсатмаларга асосан кунлик гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда ҳаёт тарзини олиб боришлари, тана ҳароратини ўлчаб туришлари ва шикоятлари бўйича алоҳида тузилган телеграм каналга ёзиб боришлари таъкидланган. Бу ишларнинг бари амалга оширилмоқда. Шу йиғилган маълумотларга кўра ҳозирга қадар терма жамоа аъзолари соғ-саломат.

- Уларга шифокор сифатида қандай тавсиялар беряпсиз?

- Шифокор сифатида давлатимиз томонидан тадбиқ этилган карантин қоидаларига риоя қилишларини талаб қиламан. Шу билан бирга гигиена қоидаларини назарда тутган ҳолда ҳаёт тарзини олиб боришларини сўраб қолардим.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг