UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

20 ноя 10:53
Янгиликлар

Дзюдо

Терма жамоамиз Сеул орқали дзюдо ватанига жўнаб кетди

Грузия йиғинидан қайтган Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси қисқа таътилдан сўнг йилнинг яна бир нуфузли мусобақасида иштирок этиш мақсадида Кунчиқар юртга жўнаб кетди.

Терма жамоамиз делегацияси Сеул орқали Осака “Катта Дубулға” турнирига етиб боришади. Айни шу сонияларда дзюдочиларимиз Жанубий Корея пойтахтида бўлиб туришибди.

22-24 ноябрь кунлари ўтказиладиган Осака турнирида дунёнинг 5 та қитъаси, 94 давлатидан жами 534 (307 эркак, 227 аёл) нафар дзюдочи мусобақа медаллари ҳамда Токио-2020 Олимпиадасининг муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқишади. 

Осака татамиларида юртимиз шарафини 7 нафар дзюдочимиз ҳимоя қилади. Терма жамоа мураббийлари етакчи дзюдочиларимизнинг айримларига дам беришни лозим топишган. Осака турнири ғолиблари ўз ҳисобларига қимматли 1000 рейтинг очкосини ёзиб қўйишади. Кумуш медаль соҳиблари 700, бронза медаль эгалари эса 500 рейтинг очкосига эга бўлишади. Бешинчи ўрин учун 360, еттинчи ўринга эса 260 рейтинг очкоси берилади.   

Терма жамоа таркиби:

-60 кг: Кемран Нуруллаев

-81 кг: Камолиддин Расулов

-90 кг: Давлат Бобонов

-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов

+100 кг: Алишер Юсупов

Қизлар:

-52 кг: Диёра Келдиёрова

-78 кг: Нодира Йўлдошева

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг