UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

30 апр 07:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Тез орада кўришамиз": Гэрри Махачев билан жангга ишора қилди

Ислам Махачев ярим ўрта вазн тоифасидаги UFC чемпионлик камарининг илк ҳимоясини кимга қарши ўтказиши деярли аниқ бўлди.

Ирландиялик Йен Мачадо Гэрри россиялик чемпионнинг навбатдаги рақиби бўлади. Мачадонинг ўзи ҳам бу маълумотни тасдиқлагандек бўлди. У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қўнғироқ қилаётган телефон томон югуриб бораётган видеони эълон қилди ва унга маъноли изоҳ қолдирди.

"Тез орада кўришамиз!", - деб ёзди Гэрри.

Аввалроқ спорт шарҳловчилари Альваро Колменеро ва Ариэль Хельвани Ислам Махачев ва Йен Мачадо Гэрри ўртасидаги чемпионлик жанги 15 август куни Филадельфияда бўлиб ўтадиган UFC 330 турнирининг асосий воқеаси бўлиши мумкинлигини айтишганди. Исламнинг жамоасида эса чемпион жангга тайёргарликни бошлаганини тасдиқлашган эди.

Ислам Махачев ўтган йилнинг ноябрь ойида австралиялик Жек Делла Маддаленани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, дивизионнинг янги чемпионига айланганди. Йен Мачадо Гэрри эса ўша ойда дивизионнинг собиқ чемпиони Белал Муҳаммадни очколар ҳисобига кўра мағлуб этди. Ҳозирда у UFC ярим ўрта вазн тоифаси рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг